Тарихий манбашунослик
Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режа
- Асосий тушунчалар
- 11.2.1. «Фатҳнома»
10.9. Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар.
1.Алишер Навоийнинг тарихга оид қайси асарларини биласиз? 2. «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асари нимага бағишланган? 3. «Тарихи мулуки Ажам» асарида қайси сулолар ҳақида сўз боради? 4. «Хамсат ул-мутаҳаййирин» асари кимга бағишланган? 5. «Ҳолот Саййид Ҳасан Ардашер» асари ким тўғрисида? 6. «Ҳолот Паҳлавон Муҳаммад» асари мазмунини сўзлаб беринг? 11-мавзу. Ўзбекистонинг ХVI-XIX аср биринчи ярми тарихи форс тилидаги манбалар Дарснинг мазмуни: XVI-XIX аср биринчи ярмида яратилган форс тилидаги манбалар тахлил этилади. Режа: 11.1. Муҳим ижтимоий сиёсий воқеалар. 11.2. Форс тилидаги манбалар. 11.3. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 11.4. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар. Асосий тушунчалар: манбалар, аштархонийлар, манғитлар, минглар, Бухоро амирлиги, Қўқон хонлиги, Хива хонлиги. 11.1. Форс тилидаги манбалар. 11.2.1. «Фатҳнома» “Фатҳнома” номли тарихий мавзудаги шеърий достон муалифи Мулла Шодийдир. Унинг ҳаёти ва илмий –адабий фаолиётига оид маълумотлар жуда кам. Шайбонийхоннинг иниси Маҳмуд Султон хизматида бўлганлиги ва унинг топшириғи билан ўзининг “Фатҳнома” достонини ёзганлиги, уни 1502 йили тугатган бўлиб, айни шу даврда 55 ёшда бўлганлиги маълум, халос. “Фатҳнома” тарихий достон бўлиб, унда Шайбонийхон таваллуд топган 1451 йилдан то Дашти қипчоқ ўзбеклари томонидан Самарқанднинг истило этилиши, сўнгги марта 1501 йил июн ойигача бўлган асосий ижтимоий-сиёсий воқеалар кенг ёритилган. Хоразм ва унинг Урганч, Вазир ва Адоқ сингари шаҳарлари, Дашти қипчоқнинг аҳолиси, хусусан манғитларнинг туриш-турмуши, шунингдек, Шайбонийхон аскарларининг Туркистон, Андижон, Бухоро, Дабусия ва Қарши вилоятларини ишғол қилганликлари ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. Асар ҳозирча биронта тилга таржима қилинмаган. Унинг қўлёзма нусхалари кўпгина мамлакатларнинг кутубхоналарида сақланади. Россия ва МДҲ мамлакатларида “Фатхнома” достонининг бешта қўлёзмаси мавжуд. Булардан иккитаси Санкт-Петербург Давлат университети кутубхлнасида, иккитаси Душанбеда ва биттаси ЎзР ФА Шарқшунослик институтида (Инв. № 5369) сақланади. Тошкентдаги қўлёзма жуда қимматли бўлиб ХУ1 асрда кўчирилган ва унда турли мавзудаги 9-та ажойиб миниатюра билан безатилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling