Тарихий манбашунослик


“Номайи оламоройи Нодирий”


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

 
11.2.19. “Номайи оламоройи Нодирий” 
“Номайи оламоройи Нодирий” (“Нодиршоҳнинг оламга безак бўлувчи 
тарихи”) асарининг муаллифи ХVIII асрда ўтган марвлик машҳур тарихчи 
олим Муҳаммад Козимдир. У 1721 йили Марвда туғилган. Отаси, 1737 йили 
вафот этган. У машҳур фотиҳ Нодиршоҳ(1736-1747 йй.)нинг яқин 
кишиларидан бўлиб, унинг дастлабки ҳарбий юришларида қатнашган ва 
муҳим дипломатик топшириқларини бажарган. Кейинча у Нодиршоҳнинг 
иниси Иброҳимхон, дастлаб Хуросон, сўнгра, 1736 йилдан, Озарбайжон 
ҳокими саройида хизмат қилган. 
Муҳаммад Козим бошланғич маълумотни Марвда олди, сўнг 1731 йили 
отаси уни Машҳадга олиб келди ва бу ердаги мадрасалардан бирига ўқишга 
берди. Муҳаммад Козим бу ерда сайид Мир Шамсуддин Али 
Мозандаронийдан таълим олди. 1736 йили у Дарбандга, Иброҳимхон 
ҳузурига чақиртириб олинди ва 1739 йилгача хоннинг ясовули лавозимида 
хизмат қилди. 1739 йили Муҳаммад Козим Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқули 
мирзо хизматига қабул қилинди ва 1741 ймлгача лашкарнавис, ҳарбий котиб 
вазифасида хизмат қилди. 1744 йилдан у Нодиршоҳ ҳузурида хизмат қила 
бошлади, 174401747 йиллари молия маҳкамасида котиб ва 1747 йилдан 
подшоҳ қурол-яроғ омборининг мутасаддиси, вазир бўлиб ишлади. 
Муҳаммад Козим тахминан 1752 йили вафот этди.
Муҳаммад Козим ўзининг тарихий асари “Номайи оламоройи 
Нодирий”ни 1750-1753 йиллари ёзган. Асар уч жилддан иборат. 
Биринчи жилди Эроннинг 1688-1736 йиллар орасидаги ижтимоий-
сиёсий тарихини ўз ичига олади. 


Иккинчи жилдда 1736-1743 йиллари Эронда, шунингдек, Ўрта Осиё ва 
Кавказ орти мамлакатларида бўлиб ўтган воқеалар баён этилган. 
Асарнинг учинчи жилди Эрон ва қисман, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, 
Туркия ва Кавказ орти мамлакатларининг 1743-1747 йиллар орасидаги 
ижтимоий-сиёсий тарихига бағишланади. 
Ўзбекистоннинг ХVIII асрдаги тарихини ўрганишда “Номайи 
оламоройи Нодирий”нинг II ва III жилдлари асосий манбалардан бири 
ўрнини ўтайди. Айниқса, асарда Эрон қўшинининг 1737 йили Ўзбекистон 
ҳудудига бостириб кириши ва Ғузор, Қарши, Шуллуқ ва бошқа шаҳар ва 
туманларнинг талон-тарож қилиниши, 1740 йили Бухоро хонлигининг 
Нодиршоҳ тарафидан бўйсундирилиши, 1746 йилдаги Хоразмнинг оғир 
аҳволи, 1747 йили Эрон аскарларининг Ўрта Осиё шаҳар ва қишлоқларига 
яна бостириб кириши ва оқибатда меҳнаткаш халқнинг аянчли аҳволга 
тушиб қолиши, 1741-1742 йилларда Кўлоб, Хисори шодмон, Бадахшон, Балх 
ва бошқа вилоятлар халқининг катта ер эгаларининг зулм ва чет эл 
босқинчиларига қарши қўзғолонлари ҳақидаги маълумотлар зўр илмий 
қимматга эга. 
“Номайи оламоройи Нодирий”нинг қўлёзма нусхалари кам. Шу 
пайтгача асар тўла равишда бирон тилга таржима қилинмаган. Ундан айрим 
парчалар баъзи илмий тўплам ва журналларда чоп этилган. II жилднинг бир 
қисми, яъни Нодиршоҳнинг Ҳиндистонга юришини баён этувчи қисми 
П.И.Петров томонидан рус тилида нашр этилган. 1960, 1965 ва 1966 йиллари 
“Номайи оламоройи Нодирий”нинг матни фотофаксимил нашри Москвада 
Н.Д.Миклухо-Маклай томонидан чоп этилган. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling