Тарихий манбашунослик


Флорио Беневини элчилиги тўғрисида манбалар


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

18.2.9.Флорио Беневини элчилиги тўғрисида манбалар 
Шарққа катта ҳарбий куч юбориш ва уни қурол воситаси билан 
эгаллаш ҳаракати Пётр I (1682-1725 йй.) давридан бошлаб кучайиб кетди. 
Пётр I Александр Бекович-Черкасскийни мукаммал қуролланган 5000 
аскар билан Хивага, уни Россия ҳомийлигига киритиш хусусида хон билан 
музокаралар олиб бориш учун юборди. Аслида бу шунчаки элчилик эмас, 
балки хонни чалғитиб, Хива хонлигини куч билан бўйсундиришга 
қаратилган ҳаракат эди. Лекин Пётр I мақсадига эриша олмади. Бекович-
Черкасский экспедицияси муваффақиятсизликка учради. Шерғозихон 
(1715-1728 йй.) Россия подшосининг асл ниятини ўз вақтида пайқади ва 
А.Бекович-Черкасский экспедициясини даф қилди. 
Шундан кейин Россия Хива ва Бухоро хонликларини бўйсундириш 
пайти келмаганлигини, уни осонликча бўйсундириш мумкин эмаслигини, 
уларни ҳали кўп ўрганиш зарурлигини англади. 
Россия элчилик маҳкамасининг масъул ходими Флорио Беневини 
элчилиги шундай мақсад билан Ўрта Осиёга юборилди. Шуни ҳам айтиш 
керакки, Бухоро ва Хивада А.Бекович-Черкасский воқеасидан кейин Пётр I 
Ўрта Осиёга катта қўшин юборади, деган хавф-хатар туғилган эди. Шунинг 
учун бўлса керак, Абулфайзхон 1717 йили Россияга элчи юбориб, у билан 
дўстона ва савдо-сотиқ алоқаларини ўрнатиш истагини билдирди. 
Флорио Беневини учун тузилган ва 1718 йил 13 июль куни Пётр I 
тарафидан тасдиқланган қўлланмада элчига қуйидаги топшириқлар 
берилган:


1) Флорио Беневини Бухоро хони ҳузурига подшо ҳазратларининг 
элчиси сифатида боради. Шу ҳақда унинг қўлига подшо ҳазратларининг 
Бухоро хони номига ёзилган мактуби топширилди. Элчи Петербургдан 
Москвага қайтиб бориши ҳамоно Астраханга жўнаб кетади. Астрахандан 
Бухорогача Абулфайзхоннинг уни Астраханда кутиб турган элчиси билан 
бирга боради. 
2) Флорио Беневини Абулфайзхоннинг элчисига йўлда ўзини 
танитмайди. Йўлда, айниқса Бухоро хонлиги ҳудудларидан ўтаётганда, 
ҳамма ерларни, хусусан бандаргоҳлар, қалъалар ва шаҳарларни диққат 
билан кўздан кечириб боради. 
3) Хон билан учрашганда уни Эрон ва бошқа давлатларнинг 
элчилари қаторида зўр ҳурмат ва эҳтиром билан қабул қилинишига 
эришсин. Подшо ҳазрати олийлари у билан дўстлик ва савдо-сотиқ 
алоқаларини илгаридан ҳам зиёда бўлишини истаётганини хонга маълум 
қилсин. 
4) Бухорода бўлганида, қандай бўлмасин, Бухоро хонлиги қалъалари, 
қўшини, отлиқ ва пиёда аскарларининг умумий сони, уларнинг қурол-
аслаҳалари ва қанча замбараги борлигини, қўшинидаги умумий аҳвол, 
қалъларнинг қўриқланишини билиб олсин. 
5)Абулфайзхоннинг Эрон шоҳи ва Хива хонлари билан муносабати 
қай даражада эканлигини аниқласин. Хива хонига қарши ҳарбий иттифоқ 
тузиш таклиф этилсин. 
6) Бухорода қандай товарлар ишлаб чиқарилади ва удар қаерларга 
олиб бориб сотилади? Бухорога денгиз ёки қуруқликдан қайси йўл билан 
бориш мумкин? Бухорода қайси рус товарларига эҳтиёж катта? Россия 
билан савдо-сотиқни кучайтириш мумкинми? Мана шу масалаларни 
аниқласин. 
7) Амударёда олтин борми? Бухоро хонини қўриқлаш учун неча юз 
гвардиячи, ёки қўшин юборилса, хон бунга рози бўладими? Шуни ҳам 
аниқласин. 
Ҳар иккила элчилик, Бухоро хонининг Россиядан ватанига қайтиб 
келаётган элчиси ва Флорио Беневини 1721 йил 6 нояюрда Бухорога етиб 
олдилар. Флорио Беневини ва унинг ҳамроҳларини Бухорога 10 верст
118
қолганда йўл устида Бухоро тўпчибошиси бошлиқ 50 кишидан иборат 
сарой мулозимлари кутиб олдилар. 
Россия элчилиги Бухорода уч ярим йил, 1721 йил 6 ноябридан то 
1725 йил 8 апрелигача турди ва подшонинг юқоридаги топшириқлари 
бўйича қимматли маълумотлар тўплади. Уларнинг энг муҳимларини 
қуйида келтирилди. 
Бухоро ва халқининг қурол-аслаҳалари ҳақида Флорио Беневинининг 
ўз ҳукуматига берган маълумотнома (реляция)сида шулар ёзилган: 
«(Қалъаси) ярим вайрон бўлган хандақ билан ўралган. Шаҳарда лойдан 
118
Верста – масофа ўлчови, 1,6 км.га тенг бўлган.


қурилган 15 минг ҳовли-жой мавжуд. Шаҳар марказида пишиқ ғиштдан 
қурилган баланд минорали хон саройи ва мадрасалар жойлашган. 
Жуда кам ўзбекда милтиқ бор. Улар асосан ўқ-ёй ва найза билан 
қуролланган. Шаҳарда ҳаммаси бўлиб 15 нафар замбарак бор. Лекин, 
уларнинг фақат биттасидан байрам кунларида отиш мумкин». 
Маълумотномада Бухородаги рус асирлари ҳақида ҳам маълумот бор. 
«Бухорода,-деб айтилади бу ҳужжатда,-хон ва бошқа ўзбеклар қўлида 250 
га яқин асир бор...Уларнинг умумий сони 1000 га етади. Айтишларича, 
уларнинг сони Бухоро хонлигида 2000, Хива билан Оролда 1500 га етади» 
Мамлакатнинг ер ости ва ер усти бойликлари ҳақида турли вақтларда 
жўнатилган маълумотномаларда (Флорио Беневини Бухорода тўплаган 
маълумотларини қўлда сақлашдан қўрқиб одамлари орқали Москва ва 
Петербургга жўнатиб турган) қуйидагиларни ўқиймиз:
«Амударёнинг бош қисмида олтин йўқ. Лекин унга Кўкча дарёси 
келиб қўшилган жойда қумлоқ ерларда олтин бор, чунки Кўкча дарёси 
олтин ва бошқа рудаларга бой тоғлардан бошланади. Кўкчанинг бошланиш 
қисмида, хусусан ёз фаслида маҳаллий аҳоли катта-катта олтин 
парчаларини топиб оладилар.» 
«Бадахшондан ташқари, олтин, кумуш, аччиқтош, қўрғошин, олий 
навои темир конлари Самарқанд ва Бухорода ҳам бор».
«(Юқорида) тилга олинган Сирдарёда олтин топса бўлади. Лекин 
Андижонда ва марғилонда кўпроқ. Бошқа ерлардагилар ҳақида чопаримиз 
(Николай Минер) аниқ қилиб айтиб беради. Сирдарё соҳилларида қумдан 
топилган олтин парчасини ундан бериб юбороқдаман». 
«Ўша дарёда (Сирдарёда) олтин бор. (Теварак атрофдаги) тоғларда, 
хусусан Кошғарда, Марғилонда, Андижонда ва Тошкентда ҳам бор. Ҳар 
ҳолда биз шундай деб эгитдик». 
Ф.Беневинининг мана бу маълумоти ҳам муҳим: «Бадахшон 
тоғларидаги олтин, лаъл ва заҳар мўҳра конларининг барчаси маҳаллий 
бекларнинг қўлида». 
Ф.Беневини Бухоронинг ХVIII асрнинг биринчи чорагидаги ички ва 
халқаро аҳволи ҳақида ўта муҳим маълумотлар тўплаган. Унинг ўз 
ҳукуматига юборган маълумотнома (реляция)сида бу ҳақда мана буларни 
ўқиш мумкин: 
«Уни (камердинер Н.Минерни) савдогар қиёфасида, мол билан, Балх 
ва Бадахшонга жўнатган эдим. Ва улардан ўтиб Лоҳургача боришни 
буюрган эдим. Лекин йўлда талончилар кўплигидан Балхдан орқага 
қайтди». 
«Ўша Бадахшон ва Балх мамлакатлари мустақил бўлиб олганлар. У 
ёки бу хоннинг қўл остида. Лекин хонларини тез-тез алмагтириб 
турадилар». 
«...Бекларнинг ўзбошимчалиги туфайли бутун мамлакат исён ва 
туғёнлар исканжасида қолган». 
«Хусусан пойтахт шаҳар тўс-тўпалонлар ва исёнлар дастидан оғир 
аҳволда қолган. Айниқса, Иброҳимбий кенагас исёни туфайли 


Абулфайзхон шаҳарни ташлаб чиқишга мажбур бўлган, сўнг ўғли билан 
бирлашиб, Бухоро ва унинг атрофини талон-торож қилиб катта зарар 
етказди». «Шаҳар озиқ-овқат ва ем-хашак хусусида шу қадар ғариб бўлиб 
қолдики, оддий халқ тирикчилик деб ўз болаларини сотди, кўп одам ўлиб 
кетди, мол-қўйи ва от-туялари қирилиб кетди». 
Бухоро хонлигидаги тарқоқлик ХVIII асрнинг бошларида шу 
даражада кучайган эдики, масалан, Фарғона водийси ва Самарқанд 
Бухородан ажралиб чиқиб, Қўқон хонлиги (1709-1876 йй.) ва Ражабхон 
бошлиқ Самарқанд беклиги ташкил топди. Хусусан, Самарқанд 
беклигининг ташкил топиши ҳақида Ф.Беневинининг 1723 йил 4 март куни 
юборган махфий ахборотида бундай дейилган: «...собиқ (Бухоро) оталиғи 
Иброҳимбий Самарқанд устига юрди ва уни эгаллади. Шундан кейин 
бошқалар билан қўшилиб, хон авлодидан бўлган Шарғозихонни Ражабхон 
номи билан (Самарқанд) тахтига ўтқазди ва уни ўзига куёв қилиб олди. Ўзи 
эса оталиқ лавозимини эгаллади». 
Бир фурсат вақт ўтиб, Ражабхон махфий тарзда Ф.Беневини билан 
алоқа боғлади. У рус элчисидан ҳақиқатан ҳам Россия А.Бекович-
Черкасскийнинг қасдини олмоқ учун Хива устига юришга аҳд қилган-
қилмаганлигини билмоқчи бўлди. Бу ҳақда Хиванинг ўида ҳам гап-сўзлар 
юрар эди. 1723 йили Шкрғозихоннинг ўзи қалмоқ хони Аюқдан «руслар 
Саратовда аскар тўплаётибдилар ва балки 1724 йилнинг баҳорида Хива 
устига юрсалар керак» деган гапни эшитган эди. Шундан кейин, 
Шкрғозихонни Орол ўзбеклари руслар Хива устига бошлаб келмасмикан, 
муқобил беклар уни тахтдан тушириб, салтанат тепасига Темур султонни 
ўтқизмасмикан, деган шубҳа босди. 
ХVIII асрнинг бошларида Бухоро билан Хива ўртасидаги 
муносабатлар бирмунча оғирлашган эди. Бунга, биринчи навбатда, Хива 
хонларининг Бухоро, Чоржўй ва ҳатто Самарқанд ҳудудларини талон-
тарож қилишлари асосий сабаб бўлди. 1721 йилга келиб икки ўртада уруш 
чиқиш завфи яққол кўзга ташланиб қолди. Ф.Беневинининг 1721 йил 25 
май куни Москвага йўллаган хабарида масалан, қуйидагиларни ўқиймз: 
«Хива хони ҳақиқатан ҳам бухороликлар билан урушмоқчи. Шунга 
тайёргарлик кўрмоқда. Лекин, катта беклари бунга йўл бермай турибдилар. 
Улар ҳатто Шерғозихонни тахтдан тушириб, 15 йилдан бери Бухоро хони 
ҳузурида кун кечираётган Мусахонни тахтга ўтқизмоқчи бўлмоқдалар. Шу 
ҳақда Хиванинг катта беклари Бухоро хони билан борди-келди қилиб 
турибдилар». Ф.Беневини Хиванинг ўзи ҳам нотинч бўлиб, икки йирик 
арбоб Шерғозихон билан Темур султон ўртасида ҳокимият учун кураш 
бораётгани ва Россия Темур султонни қўллаб-қувватласа фойдали 
бўлишини айтди. «Агар Шерғозихон йўқотилса,-деб ёзади Ф.Беневини,-бу 
ерда тинчлик ўрнатилади, ҳамма йўллар очиқ бўлади». 
Ф.Беневини тўплаган маълумотлар Россия ҳукумати, унинг ташқи 
сиёсати учун келажакда қўл келиб қолди. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling