Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

8.3.10. “Тарихи Муборакшоҳ” 
“Тарихи Муборакшоҳ” (“Муборакшоҳ тарихи”) асарининг муаллифи 
Фахриддин Муборакшоҳ Маваррудий бўлиб, у ХII асрнинг иккинчи ярми ва 
Х111 асрнинг бошларида яшаган йирик тарихчи олимдир. Тарихчининг тўла 
исми Фахриддин Муборакшоҳ ёки Фахри мудир номи билан машҳур бўлган 
экан. 
Фахриддин Муборакшоҳ ўз асарининг дебочасида, шунингдек, Ибн 
Ал-Асир ва “Ҳафт иқлим” муаллифининг келтирган маълумотларга 
қараганда, отаси ҳам, ўзи ҳам Ғурийлардан
26
Шаҳобиддин (ёки 
Муъиззиддин) Муҳаммад (1173-1206) ҳамда Ғиёсуддин Маҳмуд (1206-1212) 
саройида хизмат қилган ва ўз замонасининг кенг маълумотли кишиларидан 
ҳисобланган.
Фахриддин Муборакшоҳ 1206 йили ўзининг машҳур “Тарихи 
Муборакшоҳ” асарини ёзиб тамомлади ва Лоҳурда Ғиёсуддин Маҳмудга 
тақдим этиб, унинг эътиборини қозонган. Асар, муаллифнинг сўзларига 
қараганда, 13 йил ичида тамомланган.
“Тарихи Муборакшоҳ” асари 136 қисм (шажара)дан иборат бўлиб, унда 
Муҳаммад пағамбар, хулафойи Рошидин (Абубакр, Умар, Усмон, Али), 
ансорлар
27
, муҳожир саҳобалар
28
, Ғассанийлар, яъни Сурия ҳукмдорлари, 
Яман подшоҳлари, жоҳилият замонида, яъни исломиятдан аввал ўтган 
шоирлар, саҳоюадар орасидан чиққан шоирлар, Ажам подшоҳлари 
(Пешдодийлар, Каёнийлар, Ашконийлар, Сосонийлар), Умавийлар
Аббосийлар, Тоҳирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар ва ниҳоят 
Ғурийлар тарихи баён этилган. 
Ушбу асарнинг биз учун қиммати шундаки, унда Туркистоннинг 
сарҳадлари ва Туркистонда ишлаб чиқараладиган мол ва матолар, уларнинг 
ҳорижий мамлакатларда эътибор қлзонган навлари, турк қабилалари ва 
уруғлари, уларнинг тили ва маданияти, ёзувлари, урф-одатлари ҳақида бой 
далилий маълумотлар келтирилган. 
“Тарихи Муборакшоҳ” асарининг ягона мўътабар қўлёзмаси 
Англиянинг Оксфорд шаҳридаги Бодли кутубхонасида сақланмоқда. 
26
Ғурийлар – 1000-1215 йиллари Хуросоннинг шарқий қисми, Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистонда 
ҳукмронлик қилган сулола.
27
Ансорлар – ёрдамчи, сафдош; Муҳаммад пайғамбар 622 йили Маккадан Мадинага кўчиб кетишга мажбур 
бўлганида уни қўллаб қувватлаган Авс ва Ҳазраж қабилаларининг аъзолари.
28
Саҳоба - ҳамроҳлар, дўстлар. Муҳаммад пайғамбарнинг ҳамроҳлари, яқин дўстлари.


Китобнинг Ғурийлар ва туркий халқлар тарихига оид қисми матнини инглиз 
шарқшуноси Денисон Росс 1927 йили чоп қилган.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling