Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

8.3.17. “Тарихи гузида” 
“Тарихи гузида” (“Сайланган тарих”) асари муаллифи Ҳамдуллоҳ 
Қазвиний бўлиб, у ХIII аср сўнгги чораги ва ХIV асрнинг биринчи ярмида 
яшаб ўтган йирик географ ва тарихшунос олимдир. Унинг тўла исми 
Ҳамдуллоҳ ибн Абубакр ибн Аҳмад ибн Наср Муставфий Қазвиний бўлиб, 
келиб чиқиши бўйича араб ва 1281 йили Эрон Озарбайжонининг Қазвин 
шаҳрида туғилган.
Ҳамдуллоҳ Қазвиний Рашидуддин даврида Қазвин, Абҳар ва Занжон 
вилоятларининг молия ишларини бошқарган. Рашидуддин қатл этилгандан 
сўнг, унинг ўғли Ғиёсуддин Муҳаммад (1327-1336 йиллари Элхоний Абу 
Саъиднинг вазири бўлган)нинг хизматида бўлган. Тарихчи 1350 йили вафот 
этган. 
Ҳамдуллоҳ Қазвиний “Зафарнома”, “Тарихи гузида” ҳамда “Нузҳат ул-
қулуб” номли асарлар муаллифидир. 


“Тарихи гузида” умумий тарих йўналишида ёзилган асар бўлиб, унда 
қадим замонлардан то 1330 йилгача Эрон ва қисман, Урта Осиёда бўлиб 
ўтган воқеалар баён этилган. Ҳамдуллоҳ Қазвиний вафотидан кейин ўғли 
Зайнуддин томонидан асар давом эттирилган ва унга 1392 йилгача Эронда 
бўлиб ўтган воқеалар қўшилган. Китобнинг асосий қисми хожи Ғиёсуддин 
Муҳаммадга бағишланган. Асар муқаддима-фотиҳа ва олти бобдан иборат: 1) 
пайғамбарлар ва авлиёлар; 2) исломиятдан аввал ўтган Эрон подшоҳлари; 3) 
Муҳаммад пайғамбар, хаоифайи Рошидин, Умавийлар ва Аббосийлар 
тарихи; 4) Аббосийлар даврида Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиёда 
ҳукмронлик қилган Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Ғурийлар, 
Дайламийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, мўғуллар ва бошқа сулолалар 
тарихи; 5) исломият даврида ўтган шайхлар, олимлар ва шоирлар; 6) Қазвин 
шаҳрининг тарихи. 
“Тарихи гузида” Эрон, Ўрта Осиё ҳамда Ўзбекистоннинг ХIII-ХIV 
асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. 
Китоб 1910 йили инглиз шарқшуноси Э.Браун тарфидан матн ва 
қисқартирилган инглизча таржимасини ҳамда 1960 йили Абдулҳусайн 
Навоий асар матнини нашр қилган. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling