Тарихий манбашунослик


 Шўро даврида тарих хорижий олимлар асарларида


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   190
Bog'liq
Manbashunoslik

 
20.4. Шўро даврида тарих хорижий олимлар асарларида 
Ўзбекистонинг шўро даврида тарихий Россия ва махаллий олимлар 
томонидан мавжуд мафкура руҳида ёритилганлиги сабабли чет эл 
олимларининг уларга муносабати маълум илмий қийматга эга.
Албатта уларнинг базиларида ғоявий кураш таъсири акс этган. Лекин 
айрим йирик олимлар тадқиқотлари, хусусан Ахмад Закий Валидий Туғон 
асарларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Бу даврда Ўзбекистонда бўлган чет эл тарихчиларининг 
таассуротлари ҳам маълум даражада илмий қимматга эга.
 
20.5. Шўро даври тарихи замонавий тадқиқотларда. 
Тарих фани мустабидчилик даврида Ўзбекистоннинг совет даврини 
(1917-1991 йиллар), республикамиз давлат мустақиллигини қўлга 
кирутгунга қадар бўлган тарихини ўрганиш борасида муайян ишларни 
амалга оширди. Турихчи олимларнинг саъй-ҳаракатлари билан, ўша давр 
нуқтаи назаридан, катта миқдордаги тарихий манбалар тўпланди, улар бир 
тизимга солиниб, илмий жиҳатдан умумлаштирилди. Бироқ бу асарлар 
жамиятшуносликда ҳукмрон бўлган марксча услуб асосида, синфийлик ва 
партиявийликнинг асосий принциплари негизида ёзилган эди. Шу боисдан 
бу асарларда тарихий жараён кўп жиҳатдан бир томонлама, нохолис, 
тарихий далил ва воқеалар атайлаб бузиб кўрсатилди, коммунистик 
мафкурага хос хулосалар қилинди.
Бинбарин, чоп этилган ана шу илмий, илмий-оммабоп ишлар 
концептуал тузилиши, олдига қўйган вазифаси, услубий жиҳатлар хилма-
хиллигига йўл қўйилмаганлигини, ягона сиёсий мафкура қолипида 
ёзилганлигини эътиборга олиб, совет даври тарихий адабиётларининг ҳар 
бирига алоҳида беришни лозим кўрмадик. Шунингдек, 73 йиллик совет 
тузуми даврида социализмни улуғлаб ёзилган тарихий адабиётларнинг сон-
саноғи йўқлигини инобатга олиб, мавзуга оид адабиётлар рўйхатини 
беришни ҳам мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобладик.
 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling