Тарихий манбашунослик


“Вафаёт ул-аъён ва анбоъ анбоъ уз-замон”


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

7.3.27. “Вафаёт ул-аъён ва анбоъ анбоъ уз-замон” 
1256-1274 йиллар орасида ёзилган “Вафаёт ул-аъён ва анбоъ анбоъ уз-
замон” (“Машҳур кишиларнинг вафоти ва замондошлари ҳақидаги 
ҳабарлар”) номли муҳим биографик асар муаллифи Ибн Халлиқондир (1211-
1282 йй.). Ибн Халлиқон тарихчи-биограф олимдир. Унинг тўла номи Аҳмад 
ибн Муҳаммад ибн Шамсуддин Абулаббос ал-Бармакий ал-Арбилийдир.
Ибн Халлиқон Суриянинг Халаб (Алеппо) ва Дамашқ шаҳарларида 
таҳсил кўрган ва яна 1238 йили Қоҳирага бориб ўз билимини оширган. 1261 
йили Дамашқда қози калон, сўнгра Қоҳиранинг “ал-Фахрия” ва бошқа 
мадрасаларида мударрислик қилган, айни вақтда шаҳарнинг қози калонига 
ноиб ҳам бўлган. 
“Вафаёт ул-аъён ва анбоъ анбоъ уз-замон” асарида бизнинг 
замонамизгача сақланмаган кўпгина кўлёзма асарлар ва олимнинг шахсий 
кузутувлари натижасида тўпланган вактик материал асосида ёзилган бўлиб, 
бу асарда исломиятдан то муаллифнинг замонигача ўтган, шунингдек Ибн 
Халлиқон билан замондош бўлган машҳур олим ва адибларнинг таржимаи 
ҳолини ўз ичига олган муҳим маълумотлар мавжуд. Булар орасида бир талай 
Ўрта Осиёлик адиб ҳамда олимлар номлари ҳам мавжуд. 
Мазкур асар ХIХ асрда Голландия, Франция, Миср, Эрон ҳамда 
Туркияда чоп этилган. Китобни де Слэн инглиз тилига таржима қилиб тўрт 
жилдда 1842-1871 йиллари чоп эттирган. 
7.3.28. ”Мўъжам ул-булдон” 
Машҳур қомусий асар ”Мўъжам ул-булдон” муаллифи ажойиб 
саргузаштарни ўз бошидан кечирган олим, сайёҳ ва хаттот Ёқут Ҳамавийдир 
(1179 й. туғ.). У асли Кичик Осиёлик (Рум) қул бўлган. Отасининг исми ким 


эканлигини билмагани учун ўзини Ибн Абдуллоҳ (Тангри қулининг ўғли) 
деб атаган. Болалик вақтида асирлар билан бирга Бағдодга олиб келинган ва 
уни Ҳама шаҳрида (Сурия) Аскар ибн Иброҳим ал-Ҳамавий исмлик савдогар 
сотиб олган ва унга Ёқут деб ном берган. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling