Тарихий манбашунослик
“Мунтаҳаб ут-таворихи Муъиний”
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
8.3.20. “Мунтаҳаб ут-таворихи Муъиний”
“Мунтаҳаб ут-таворихи Муъиний” номли Темурийлар даврига оид асар муаллифи Муъниддин Натанзийдир. У Исфаҳон шаҳрига қарашли, ундан қарийб йигирма фарсаҳ масофада жойлашган Натанз шаҳрида туғилган. Ч.А.Сторининг маълумотига қараганда асли сеистонлик бўлган 31 . Форс вилоятининг ҳокими Темурий Искандар Мирзо (Амир Темурнинг набираси, Умаршайхнинг ўғли, 1415 йили иниси Бойқаро Мирзо томонидан ўлдирилган) саройида хизмат қилган. Давлатшоҳ Самарқандийнинг сўзларига қараганда, “Муъиниддин Натанзий Султон Искандар даврида Ироқи Ажам ва Форсда шуҳрат топган олимлар ва шоирлар жумласидагн бўлиб..., илмда ўз замонасининг етакчиси эди ва Мирзо Искандарнинг мақома ва ҳолати ҳамда тарихини ёзган” 32 . Муъниддин Натанзий қаламига мансуб бўлган ва бизнинг замонамизгача етиб келган бу асарнинг аниқ номи маълум эмас. У илмий жамоатчилик орасида “Аноним Искандера” номи билан машҳур. Асар 1413 йили ёзиб тамомланган. Унинг иккинчи таҳрири ҳам бўлиб, “Мунтахаб ут- таворихи Муъиний” (“Муънинийнинг сайланган тарихи”) деб аталади ва Темурнинг ўғли Шоҳруҳ Мирзога бағишланади. “Мунтахаб ут-таворих” умумий тарих типида ёзилган асар бўлиб, оламнинг яратилишидан то Амир Темур вафотигача, 1405 йил 18 февралгача мусулмон мамлакатларида юз берган воқеалар ҳақида бахс юритади. асар муқаддима ва уч бобдан иборат. Муқаддима диний мазмунда бўлиб, унда оламнинг яратилиши, Одам Ато ва унинг фарзандлари, Нуҳ пайғамбар ва унинг авлоди ҳақида умумий гап боради. Биринчи бобда қадимий Эрон ва Юнонистон подшоҳлари, Рим ва Византия императорлари, Рим папалари, қадимий араб ҳамда Эфиопия подшоҳларининг қисқача тарихи баён этилган. Иккинчи бобда Муҳаммад пайғамбар ва унинг авлоди, халифайи Рошидин, Умавия ва Аббосия халифалари, Арабистон ҳамда Мисрда подшоҳлик қилган Али ва Фотима авлоди, шунингдек, Аббосийлар билан замондош бўлган Эрон ва Мовароуннаҳр ҳукмдорлари тарихи талқин этилган. 31 Стори Ч.А. Персидская литература. 1 қисм. 339 бет. 32 Давлатшоҳ Самарқандий. Тазкират уш-шуаро.Э.Браун нашри. Лейден-Лондон.: 1901. 371 бет. Асарнинг ноёб ва қимматли қисми унинг учинчи боби ҳисобланади. У турк-мўғул қабилалари ва уларнинг келиб чиқиши, Чингизхон ва унинг авлоди, Шимолий Хитойда укмронлик қилган мўғул хонлари, Чиғатой улуси ҳукмдорлари, Элхонийлар, Жалоирийлар, Чўпонийлар, Музаффарийлар, Оқ Ўрда хонлари, 1346-1370 йиллар орасида Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган амирлартарихини ўз ичига олади. Асарнинг учинчи қисмини ёзишда муаллиф Табарий, Жувайний, Рашидуддин ҳамда туркий тилда ёзилган ”Тарихи хоний” каби асарлардан кенг фойдаланган. “Мунтахаб ут-таворихи Муъиний” асарининг матни 1957 йили Эронда Жак Обен тарафидан чоп этилган. Унинг кўлёзма нусхалари Санкт- Петербург, Англия, Франция ва Эрон кутубхоналарида мавжуд. Бу асар тўғрисида ва ундаги айрим лавҳалар Ғ.Каримов томонидан “Амир Темур ва Улуғбек замондошлари хотирасида”(Т.: 1996) ва “Темурийлар бунёдкорлиги давр манбалари”(Т.: 1997) номли тўпламларда чоп этган. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling