Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

8.3.23. “Зафарномайи Темурий” 
“Зафарномайи Темурий”, “Фатҳномайи соҳибқироний”, “Тарихи 
жаҳонкушойи Темурий” ёки “Зафарнома” номи билан машҳур бўлган асарни 
ўз даврининг йирик тарихчиси Шарафуддин Али Яздийдир. У асли Эроннинг 
Язд вилоятидаги Тафт қишлоғидан бўлиб, турли фан соҳаларини эгалланган 
эди. Шунинг учун ҳам Алишер Навоий уни “Шараф давла ва дин”, яъни дин 
ва давлат шарафи деб таърифлаган. 
Шарафуддин Али Яздий Форс вилоятининг ҳокими Темурий Иброҳим
Султон (1415-1435 йй.) саройида хизмат қилган. У илм-фан ҳомийси бўлмиш 
мазкур шаҳзоданиина эмас, балки Шоҳруҳнинг ҳам зўр ҳурмат-эътиборини 
қозонган эди. 
Шарафуддин Али Яздий 1442 йили Шоҳруҳнинг набираси ва 
Султония, Қазвин, Рай ҳамда Қум ҳокими Султон Муҳаммад (1442-1446 
йй.)нинг таклифи билан Қумга келди ва шаҳзоданинг хизматига кирди. 
Султон Муҳаммад 1446 йили Шоҳруҳнинг оғир касаллигидан фойдаланиб
исён кўтарди, Ҳамадон ҳамда Исфаҳонни босиб олди, Шерозни қамал қилди. 
Шоҳруҳ унга қарши қўшин тортти. Cултон Муҳаммад Шоҳруҳ билан очиқ 


жанг қилишдан қўрқиб тоққа қочди
34
. Шоҳруҳ Султон Муҳаммад билан яқин 
бўлган кишиларни, шунингдек, маҳаллий саййидлардан бирмунчасини 
исёнда иштирок этишда айблаб ҳибсга олди ва кўпларини ўлимга маҳкум 
қилди. Ўшанда ҳибсга олинганлар орасида Шарафуддин Али Яздий ҳам бор 
эди. Фақат Мирзо Абдуллатифнинг (Улуғбекнинг тўнғич ўғли) аралашуви 
билан Шарафуддин Али Яздий жазодан қутулиб қолди. Шаҳзода уни 
Самарқандга, отаси ҳузурига жўеатиб юборди. Шарафуддин Али Яздий 
Самарқандда бир йил чамаси истиқомат қилди ва фикримизча, Улуғбекнинг 
илмий изланишларида иштирок этган бўлиши керак. Шоҳруҳ вафотидан 
(1447 й.) кейин 1449 йилда Шарафуддин Али Яздий Хуросонга қайтди ва 
Султон Муҳаммаднинг рухсати билан яна ўз ватани Тафтга қайтиб борди ва 
умрининг охирги қисмини узлатда кечирди. Шарафуддин Али Яздий 1454 
йили вафот этди. 
“Зафарнома” асосан Низомуддин Шомийнинг шундай номли асари 
асосида зўр бадиий маҳорат билан ёзилган. Лекин Шарафуддин Али Яздий 
Низомуддин Шомий асарида баён этилган воқеаларнинг баъзиларига янги 
тарихий манбалар асосида аниқликлар киритди, уни янги исбот ва далиллар 
билан бойитди. Амир Темурнинг шахсияти ва унинг фаолиятидаги қарама-
қаршиликлар, яъни бир томондан қаттиққўл эканлиги, иккинчи томонлан эса 
Мовароуннаҳрдаги тарқоқликка барҳам бериб, марказлашган давлатга асос 
солганлиги бирмунча тўғри ва ҳаққоний ёритилган.
Шарафуддин Али Яздий асарининг зўр қиммати шундаки, унда Мўғул 
империясининг таркибида ташкил топган Олтин Ўрда, Элхонийлар давлати, 
Чиғатой улуси, шунингдек Мовароуннаҳрнинг Чингизхон замонидан то 
Темур давлатининг пайдо бўлишигача бўлган ижтимоий-сиёсий тарихи қисқа 
тарзда ёритиб юерилган. Асарнинг бу қисми “Тарихи жаҳонгир”, ёки 
“Муқаддимайи Зафарнома” номи билан аталади ва 1419 йили ёзиб 
тамомланган.
“Зафарнома” асарининг асосий қисми, муаллифнинг дастлабки 
редаларига кўра, уч қисм – мақоладан иборат бўлмоғи, биринчи қисмда Амир 
Темур тарихи, иккинчи қисмда Шоҳруҳ Мирзо ва ниҳоят, учинчи қисмда 
ушбу асар ёзишнинг ташаббускори Иброҳим Султоннинг даврида ўтган 
воқеалар баён этилиши мўлжалланган эди. Лекин, биз ҳозир асарнинг 
биринчи қисмигагина эгамих, халос. Унинг иккинчи ва учинчи қисмлари 
сақланмаган. Эҳтимол, иккинчи ва учинчи қисмлари ёзилмай қолган бўлса 
керак. “Зафарнома” асарининг асосий қисми 1425 йили ёзиб тамомланган. 
Асарнинг қўлёзма нусхалари кўп, хорижий мамлакат кутубхоналари, 
хусусан Тошкентда ЎзР ФА Шарқшунослик институтида унинг йигирма тўрт 
нусхаси бўлиб, уларнинг иккитасига (Инв. № 3440 ва № 4472) ХV ва ХVII 
асрларда расмлар ишланган. “Зафарнома” асари матни Ҳиндистон (1885-1888 
йй.), Эрон (1957 й.) ва 1972 йили А.Ў.Ўринбоев томонидан Тошкентда чоп 
қилинган. Асар икки марта ўзбек тилига, инглиз, француз ва турк тилларига 
34
Орадан бир йил чамаси вақт ўтгач, 1447 йили Султон Муҳаммад яна Форсни эгаллади, Шоҳруҳ вафотидан 
сўнг (1447 йил 12 март) Хуросонни қўлга киритди, лекин 1451 йили иниси Абулқосим Бобурдан енгилди ва 
унинг амри билан қатл этилди. 


таржима қилинган. Ундан айрим парчалар инглиз ҳамда рус тилларида 
босилган. 
“Зафарнома” асарининг муқаддимаси терма таржимаси ва 10 йилги 
Мовароуннаҳр воқеалари баёни О.Бўриев томонидан таржима қилиниб, 1996 
йили нашр қилинди. Китоб Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари 
тарихини ўрганишдаги илмий аҳамияти жуда катта. Кейинча яратилган 
тарихий асарларга бу китобнинг таъсири яққол сезилади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling