Тарихий манбашунослик


“Матлаъ ус-саъдайн ва мажмаъ ул-баҳрайн”


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

8.3.25. “Матлаъ ус-саъдайн ва мажмаъ ул-баҳрайн” 
“Матлаъ ус-саъдайн ва мажмаъ ул-баҳрайн” (“Икки саодатли 
юлдузнинг чиқиш жойи ва икки азим дарёнинг қўшилиш ери”) номли йирик 
тарихий асар муаллифи ўз даврининг йирик дипломати ва тарихчи олими 
Абдураззоқ Самарқандийдир. Унинг тўла исми Камолуддин Абдураззоқ ибн 
Жалолуддин Исҳоқ Самарқандий (1413-1482 йй.) бўлиб, Ҳиротдаги бадавлат 
ва нуфузли хонадонларнинг бирига мансубдир. Тарихчининг отаси Шоҳруҳ 
ҳузурида қози аскар ва имомлик лавозимида турган. Абдураззоқ яхши ўқиб, 
фиқҳ, тафсир, ҳадис, араб тили, ғазал ва тарих илмларини пухта эгаллаган, ўз 
замонасининг етук олимларидан бири бўлиб етишди. 


Абдураззоқ Самарқандий 1438 йили ўзининг қози Азизуддиннинг араб 
тили грамматикасининг баъзи масалалари, юклама ва олмошни тадқиқ 
этувчи “Рисолайи Азудия” китобига бағишланган шарҳини ёзиб тамомлади 
ва уни Шоҳруҳга тақдим қилди. Ҳукмдор асар билан танишиб ва ёш 
олимдаги улкан салоҳиятни кўриб, уни сарой хизматига, девони иншога 
тайин қилди. Шу вақтдан бошлаб то 1463 йилга қадар Абдураззоқ 
Самарқандий дастлаб Шоҳруҳ, сўнгра Абулқосим Бобур (1451-1457 йй.) ва 
бошқа Темурий шаҳзодаларнинг саройида хизмат қилди. 
Абдураззоқ Самарқандий кўпроқ хорижий давлатлар билан олиб 
бориладиган дипломатик ёзишмаларни ҳозирлаш, шунингдек элчилик 
ишлари билан машғул бўлган. Масалан, у Шоҳруҳ даврида 1441 йили 
Жанубий Ҳиндистонга элчи қилиб юборилади. Коликут шаҳрида ҳамда 
Вижаянагар рожалигида бўлиб орадан икки йил ўтгач, 1444 йилнинг 27 
декабрида Ҳиротга қайтиб келади. Мазкур элчилик Темурийлар давлатининг 
Ҳиндистон 
билан 
бўлган 
муносабатларини 
мустаҳкамлаш 
ва 
ривожлантиришда катта роль ўйнайди. Абдураззоқ Самарқандий Ҳиндистон 
сафари вақтида кўрган-билганларини тўплаб, бир хотира сифатида ёзиб 
қолдирган ва бу маълумот Темурийлар давлати билан Ҳиндистоннинг ўша 
вақтлардаги ижтимоий-сиёсий аҳволи, айниқса Ҳиндистоннинг ижтимоий ва 
маданий ҳаётини ўрганишда катта ўрин тутади. 
Абдураззоқ Самарқандий 1447 йили Шоҳруҳнинг топшириғи билан 
Гилонга борди ва унинг ҳокими амир Муҳаммад билан музокаралар олиб 
борди. Ўша йили у Мисрга элчи қилиб тайинланди, лекин Шоҳруҳнинг 1447 
йил 12 мартдаги вафоти туфайли бу ташриф амалга ошмай қолди. 
Абдураззоқ Самарқандий Абулқосим Бобур хизматида бўлган 
кезларида унинг ҳарбий юришларида, масалан, 1458 йили Мозандарон ва 
1454 йили Самарқанд устига қилган юришларида қатнашди. 1458 йили 
Ҳиротни эгаллаган Султон Абу Саъид Мирзо уни 1463 йили Шоҳруҳ 
хонақосига шайх қилиб тайинлади ва Абдураззоқ умрининг охиригача ўша 
манзилда истиқомат қилиб, асосан илмий иш билан машғул бўлди. 
Абдураззоқ Самарқандий йирик тарихнавис олим сифатида ҳам ном 
қолдирди. У Эрон, Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг ХIV-ХV асрлардаги 
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидан, шунингдек, Темурийлар 
давлатининг қўшни мамлакатлар Ҳиндистон, Хитой ва бошқалар билан 
иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалари таризидан бахс юритувчи “Матлаъ 
ус-саъдайн ва мажмаъ ул-баҳрайн” деб аталувчи асари билан машҳур бўлди. 
Китоб 1467-1470 йиллар орасида якунланган. 
“Матлаъ ус-саъдайн” икки қисм – дафтардан иборат: 1) Элхон Абу 
Саъид (1316-1335 йй.) давридан то Амир Темурнинг вафоти ва Халил 
Султоннинг Самарқанд тахтига ўтиришигача, яъни 1405 йилгача бўлган давр 
тарихи ва 2) Шоҳруҳнинг 1405 йили Ҳиротда Темурийлар империясининг 
олий ҳукмдори деб эълон қилинишидан то Темурий Абу Саъиднинг 1469 
йили ўлдирилишигача бўлган тарихи. Асарнинг 1427 йилгача бўлган даврни 
ўз ичига олган қисми компиляция бўлиб, Ҳофизи Абрунинг “Мажмуъ ат-
таворих” китоби асосида ёзилган.


Асарда воқеалар хронологик тартибда, йилма-йил баён қилинган. Бу 
ҳол китобдан фойдаланишда катта қулайликлар туғдиради, албатта. 
“Матлаъ ус-саъдайн”нинг қўлёзма нусхалари Санкт-Петурбург, 
Тошкент, Душанбе ва Англия, Франция, Ҳиндистон, Эрон ва бошқа 
мамлакатларнинг кутубхоналарида сақланмоқда. 
Асарнинг иккинчи давтари матни Муҳаммад Шафеъ тарафидан 1941 ва 
1949 йиллари Лоҳур шаҳрида чоп этилган. 
Абдураззоқ Самарқандийнинг Ҳиндистонга қилган сафари баён 
этилган қисми ҳамда иккинчи давтарнинг 1405-1427 йиллар воқеаларини ўз 
ичига олган биринчи қисм-жуз А.Ўринбоев тарафидан ўзбек тилига таржима 
қилиниб, 1960 ва 1969 йиллари чоп этилган.
“Матлаъ ус-саъдайн” асарининг иккинчи қисми, хусусан унинг 1427-
1469 йиллар воқеаларини ўз ичига олган қисми янги бўлиб, Эрон, Марказий 
Осиё ва Ўзбекистоннинг шу давр ичидаги ижтимоий-сиёси“Матлаъ ус-
саъдайн”й тарихи ва маданий ҳаётини ўрганишда асосий манба вазифасини 
ўтайди. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling