Тарихий манбашунослик


Манбашуносликка оид адабиётларни таҳлили


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

Манбашуносликка оид адабиётларни таҳлили 
Бизнинг тарихимиз жуда бой, ёзма ёдгорликларимиз кўп бўлишига 
қарамай, ўз маданий меросимизни бутун бойлигини намойиш этадиган, 
унинг ўзига хос хусусиятлари ва жаҳон маданияти хазинасига ҳисса бўлиб 
қўшилганларини алоҳида кўрсатдиган манбашунослик фани соҳасида 
яратилган мукаммал дасрлик ва қўлланмага эга эмасмиз. Лекин юртимизда 
тарих фани соҳасида олиб борилган деярли уч минг йилдан узоқроқ давр 
давомида тўпланган тажриба умумлаштирилгани йўқ.
Ҳозирча мавжуд дарслик ва қўлланмалар ичида академик Б.Аҳмедовнинг 
“Ўзбекистон тарихи манбалари” дарслиги иккинчи нашрини энг мукаммал 
деб тан олишимиз мумкин. Қимматли маълумотлар жамлангани билан 
ажралиб турган бу асар янада мукаммал дарслик учун асос бўлиб хизмат 
қилади. 
А.Ҳабибуллаевнинг “Адабий 
манбашунослик 
ва 
матншунослик” 
қўлланмасида ҳам қатор ижобий хусусиятлар мавжуд бўлиб, улардан 
тарихий манбашунослик бўйича дарслик тузишда фойдаланиш мумкин. 
А.А.Мадраимов томонидан тузилган “Манбашуносликдан маърузалар 
мажмуаси”да илк бор араб, форс ва турк тилидаги тарихий манбалар 
хусусиятларини характерлашга ҳаракат қилинган ва манбалалар 
тўғрисидаги маълумотлар манба номи остида берилиши билан ажралиб 
туради. 


Манбашунослик фани кўп асрлик анъанага эга бўлса-да, юртимиз 
манбашунослиги юқорида зикр этилган асарларда умумлаштиришга 
ҳаракат қилинди. Манбашуносликни ўрганиш учун биринчи галда тарихга 
оид илмий тадқиқотлар, ёзма ёдгорликлар нашрлари ва бирламчи ёзма 
манбалар билан бевосита ишлашга тўғри келади. Бу соҳада Я.Ғуломов, 
Б.А.Аҳмедов, А.Ў. Ўринбоев каби йирик олимлар асарлари, Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги 
Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзмалар тавсифини ўз ичига 
олган 11 жилдлик монографик каталог ҳамда махсус каталог – фиҳристлар, 
тадқиқотлар бўлғуси манбашунослар учун намуна бўлиб хизмат қилиши 
мумкин. 
Талабалар ёрдамчи манба сифатида энциклопедик қомуслардан 
фойдаланиш мумкин. 
Манбашуносликни яхши эгаллаш учун талаба бир неча тил, айниқса араб 
ёзувидаги туркий тил ва ғарб тилларидан инглиз, немис ва француз 
тилларидан бирини яхши билиши керак. Бу соҳада рус тили ҳам маълум 
мавқега эга. 
Манбашунослик тарих фанининг бир қатор ёрдамчи соҳалари – 
палеография, дипломатика, геральдика, сфрагистика, эпиграфика, 
нумизматика, метрология ва хронология қўдга киритган ютуқларига 
таянади. 
Палеография (юнон. Палео - қадимий, грапхо – ёзаман; қадимий ёзув) 
қадимий қўлёзма асарларнинг қоғози, муқоваси, сиёҳи, ёзуви ва ёзиш 
усулларини текширади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling