Таҳририят кенгаши раиси
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2022 2 soni (4)
3. Тадқиқот методологияси. Тадқиқотимиз методологияси бўлиб, экологик харажатлар ҳисоби ва аудити билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар ҳисобланади. Навоий КМК ДК, «Навоийазот» АЖ ва «Фарғонаазот» АЖларнинг харажатлари..... бўйича назарий масалалар умумлаштирилди. Тадқиқот жараёнида корхоналарнинг амалий материалларни таққослаш ва гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди. 4. Таҳлил ва натижалар. Экологик ҳисоб назарияси ва амалиётининг ривожланиши ижтимоий ҳисобнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу жараён давомида хўжалик субъектларининг иқтисодий, ижтимоий ва экологик кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар пайдо бўлади. Шу сабабли харажатларни таснифлаш экологик харажатларни ҳисобга олишни шакллантириш ҳам муҳим роль ўйнайди. Экологик харажатлар саноат корхонанинг ички кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ муддатли қарорларни қабул қилишда, ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишдан ташқари, «яшил» иқтисодиётни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши, чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш, маҳсулот, иш ва хизматларнинг таннархида ушбу харажатларни тўғри тақсимлаш, ички харажатларни сифат жиҳатидан баҳолаш, халқаро стандартлар қоидалари, мезонлари, ва тамойиллар асосида маълумотларни таҳлил қилишга эришилади. «Навоий КМК ДК», «Навоийазот» АЖ ва «Фарғонаазот» АЖларида экологик харажатлар ҳисобидан, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, таннархни пасайтиришда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш www.soliqvahayot.uz II СОН. 2022 60 зарур. Халқаро стандартларга ўтиш, «яшил иқтисодиёт» амалиётида экологик харажатларни ҳисобга олиш ва барқарор иқтисодиётнинг ривожланишини мониторинг қилувчи омил сифатида экологик аудитни ўтказишни янада такомиллаштириш керак. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларининг самарали иқтисодиётдаги замонавий тақдимоти ички иқтисодиётнинг реал секторларида суръатни оширади ва барқарор иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга ҳисса қўшадиган янги инвесторларни жалб қилади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling