Таҳририят кенгаши раиси


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/91
Sana20.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1036604
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91
Bog'liq
Maqolalar 2022 2 soni (4)

 
2. Адабиётлар шарҳи. 
Бу борада хорижий иқтисодчи олимлар экологик харажатлар ҳисоби ҳақида 
ўзларининг қуйидаги илмий қарашларини келтириб ўтишган. 
M.Kaiser (2017) докторлик илмий тадқиқот ишида қайд этадики, «атроф табиий 
муҳитга сарфланадиган харажатлар кўпинча анъанавий бухгалтерия тизимлари 
томонидан эътиборга олинмайди ва тегишли маълумотлар кўпинча қўшимча ҳисобларда 
яширинади», деган хулосага келган.
J.Dyduch ва J.Krasodomskaларнинг (2017) ёндашича, «компаниянинг ҳажми, 
даромадлилиги, молиявий таъсир даражаси, атроф табиий муҳитга таъсир даражаси, 
бошқарувнинг сони ва ёши, халқаро бозорларда ишлайдиган ва компаниянинг 
ишбилармонлик обрўси каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ошкор қилинадиган 
маълумотларнинг сифатини баҳоланишини» таклиф қилишган.
D.Jovanovic ва бошқалар (2020) қайд этишича, «экологик харажатларни самарали 
бошқаришни аниқлаш, тўплаш, баҳолаш, тақсимлаш ва таҳлил қилишни, шунингдек
моддий ва энергия оқимлари билан боғлиқ молиявий ва молиявий бўлмаган 
маълумотларни талаб қилади», деб таъкидлайди. 
Россиялик иқтисодчи олимлар ҳам экологик харажатлар ҳисобига ўзларининг 
турлича қарашлари билан ёндашган. 
Е.Ильичева (2010) ўзининг илмий тадқиқот ишида экологик ҳисобга қуйидаги 
фикрларни билдирган: «экологик ҳисоб – экологик харажатлар ва экологик 
мажбуриятларни аниқлаш, баҳолаш, режалаштириш, назорат ва таҳлил қилиш, 
маълумотларни йиғиш, қайд этиш ва умумлаштириш тизимидир», деган ўз қарашларини 
билдирган. 
Л.Ермакова ва бошқаларнинг (2016) фикрича, «экологик харажатлар, улар 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
59 
яширинган барча харажатлар билан бирга ажратилади. Шунга кўра, аксарият ҳолларда 
ташкилотдаги харажатлар базаси атроф-муҳитга сарфланадиган харажатлар билан ҳеч 
қандай иқтисодий асосланган боғлиқга эга эмас»лигини такидлайдилар. 
О.Ефимованинг (2013) қарашича, «экологик харажатлар ҳисобини кенг жорий этиш 
корхонанинг экологик фаолиятини фаоллаштиришга, атроф-муҳитга сарфланадиган 
харажатлар ва мажбуриятларни режалаштириш, назорат қилиш ва таҳлил қилишни, 
атроф-муҳитга етказилган зарарни баҳолашга имкон беради ва шу сабабли манфаатдор 
фойдаланувчиларга тўлиқ ҳамда ишончли экологик ҳисобот тақдим этшилигини 
билдирган». Ушбу муаллифнинг экологик харажатлар ҳисобини кенгроқ ёритган.
У.Сафин (2008) «экологик харажатлар ҳисоби – атроф-муҳитнинг ҳолати тўғрисидаги 
маълумотларни жисмоний ва иқтисодий нуқтаи назардан аниқлаш, тартибга солиш ва 
тақдим этиш тизими», эканлиги ҳақида тўхталиб ўтган.
Мамлакатимизда экологик харажатлар ҳисобига доир тадқиқот олиб борган 
иқтисодчилар ўзларининг турлича қарашларини билдиришган.
С.Махмудов (2007) ўзининг илмий тадқиқот ишида, «табиатни муҳофаза қилиш 
харажатлари ҳисоби – бу хўжалик юритувчи субъектлар томонидан табиатни муҳофаза 
қилиш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўлчаш, йиғиш, тизимга солиш, ҳисобга 
олиш, уларни таҳлил қилиш, ҳамда олинган натижаларни манфаатдор томонларга 
етказиб беришни амалга оширадиган ахборот тизимидир», деган фикр-мулоҳазаларини 
берган.
З.Қурбанов (2012) ўзининг илмий ишларида,«ҳисоб турларининг таснифини ёритган 
бўлиб, бошқарув ҳисобининг таркибида экологик ҳисобни ҳам келтирган». 
С.Юлдашева (2011) ўзининг илмий ишида, «экологик харажатларни ҳисобга 
олиниши бўйича қуйидаги счётларни таклиф қилади»: 2510 - «Умумишлаб чиқариш 
харажатлари» таркибида; 2511- «Умумишлаб чиқариш харажатлари»; 2513 - «Ер учун 
тўлов» ва 2514 - «Eрости бойликлари учун тўлов счётларини» очишни тавсия қилади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling