Таҳририят кенгаши раиси


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/91
Sana20.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1036604
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
Maqolalar 2022 2 soni (4)

3. Тадқиқот методологияси
Таҳлил жараёнида маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий ва трендли таҳлил 
усулларидан фойдаланилди. Мақолада иқтисодчи олимларнинг давлат молия тизимининг 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
106 
долзарб масалаларидан бири сифатида маҳаллий бюджетлар барқарорлигини 
таъминлашга қаратилган илмий-назарий қарашлари қиёсий таҳлил қилинган.
 
4. Таҳлил ва натижалар. 
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида бюджет масаласи жуда муҳим ва мураккаб 
масала бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир ҳудуднинг ривожи, аҳолисининг турмуш шароити
ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оила ва шахсларни етарли даражада ижтимоий 
ҳимоя қилиш, бир сўз билан айтганда аҳолини рози қилиш, ҳар бир ҳудуддаги давлат 
ҳокимияти органларининг молиявий масалаларини тўғри ҳал қила билишга боғлиқдир. 
Бунда маҳаллий бюджетларга тушадиган солиқ ва йиғимларнинг тури, миқдорини 
белгилаш 
алоҳида 
аҳамият 
касб 
этади. 
Республикамиз 
солиқ 
тизимини 
такомиллаштиришда турли ҳокимият органларининг солиқлар ва йиғимлар бўйича 
ваколатларини янада аниқлаштириш ва бунда маҳаллий давлат ҳокимияти 
идораларининг бу борадаги ваколатларини ошириш муҳим йўналиш қилиб 
белгиланиши лозим. 
Бунда жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва ер 
участкаларига мол-мулк ва ер солиқларини ҳисобланиши ва ундирилиши жараёнида 
давлат солиқ хизмати ва тегишли органлар билан маҳалла фуқаролар йиғини билан 
масофавий маълумот алмашиниш тизимига интеграция қилиш, жисмоний шахсларга 
тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларига мол-мулк ва ер 
солиқлардан ундирилган тўловларнинг ҳудудлар кесимида маҳалла фуқаролар 
йиғинига ўтказиладиган дифференцияланган ажратмалар меъёри ва меъзони ишлаб 
чиқиш ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш кириш лозим. 
Таҳлил этилаётган йилларда маҳаллий бюджетлар даромадлари маҳаллий 
бюджетлар харажатларига нисбатан доимий равишда камни ташкил этмоқда. Айниқса 
сўнгги йилларда уларнинг орасидаги тафовут сезиларли равишда фарқланганлигини, 
яъни харажатларнинг кескин ошиб кетганлигини кўришимиз мумкин. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling