4. Таҳлил ва натижалар.
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида номоддий активларни
узоқ муддатли активлар ҳамда корхоналарнинг жами активларига нисбатан улуши
қуйидаги таҳлилий маълумотлар асосида кўриб чиқилади. Номоддий активлар ҳолатини
таҳлил қилиш учун маблағлари таркибида номоддий активлари мавжуд бўлган йирик
солиқ тўловчи акциядорлик жамиятлари танлаб олинди. Номоддий активлари деярли кам
улушга эга бўлган корхоналарга “O'ztransgaz” (йил бошига - 64375 млн. сўм, йил охирига -
64375 млн.сўм) ва “Navoiyazot” (йил бошига - 133220 млн. сўм, йил охирига-143478
млн.сўм) киритиш мумкин.
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, танлаб олинган объектларда номоддий
активларнинг улуши узоқ ва жами активларга нисбатан турли даражада. Энг яхши
кўрсаткич "UzAuto Motors" га тегишли бўлиб, бу ҳисобот даври бошига нисбатан 4,32 % (!)
ташкил этган. Буни иқтисодиёт тармоқлардаги корхоналар ичида рекорд даражада деб
баҳолаш мумкин. Сабаби, номоддий активларнинг салмоғи нафақат республикамизда
баклки, жаҳон иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ҳам биз кутган даражада юқори
эмас. Қуйида номоддий активларнинг корхона активларига нисбатан кам улушга эга
бўлганлигини бир сабабини келтириб ўтамиз.
www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022
70
1-жaдвaл.
Номоддий активларнинг узоқ муддатли активлар ва жами активларга нисбатан
улушини баҳолаш
2
Т/р
Акциядор-лик
корхоналар
Номоддий
активларни давр
бошига
Номоддий
активларни давр
охирида
Узоқ
муддат-
ли
актив-
ларга
нисба-
тан
улуши
Do'stlaringiz bilan baham: |