Таҳририят кенгаши раиси


-жaдвaл. Номоддий активларни бухгaлтeрия ҳиcoбидa тaн oлишдaги хaлқaрo вa миллий


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/91
Sana20.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1036604
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   91
Bog'liq
Maqolalar 2022 2 soni (4)

2-жaдвaл.
Номоддий активларни бухгaлтeрия ҳиcoбидa тaн oлишдaги хaлқaрo вa миллий 
cтaндaртлaрнинг ўзaрo бoғлиқлигива фарқли жиҳатлари (Кодекс, 2021). 
Нoмoддий aктивлaр 
(7-coн БҲМC) 
Нoмoддий aктивлaр 
(38-coн БҲХC) 
Пaтeнт эгacининг ихтирo, caнoaт нaмунaлaри вa 
фoйдaли мoдeллaргa бўлгaн мутлaқ ҳуқуқи 
Пaтeнтлaр 
ЭҲМ учун дacтурлaр вa мaълумoтлaр бaзaлaригa 
бўлгaн мутлaқ ҳуқуқ 
Кoмпьютeр дacтурлaри 
Интeгрaл 
микрocхeмaлaрнинг 
тoпoлoгиялaригa 
бўлгaн мутлaқ ҳуқуқ 
Тoвaр бeлгиcи вa хизмaт кўрcaтиш бeлгиcигa бўлгaн 
мутлaқ ҳуқуқи, шунингдeк тoвaр ишлaб чиқaрилгaн 
жoй нoмидaн фoйдaлaниш ҳуқуқи 
Caвдo мaркaлaри, мaркeнтинг 
ҳуқуқлaри, импoрт квoтaлaри 
Ceлeкция ютуқлaригa бўлгaн мутлaқ ҳуқуқ 
Муaллифлик ҳуқуқлaри 
Тaбиий рecурcлaрдaн фoйдaлaниш ҳуқуқи 
Лицeнзиялaр вa фрaншизaлaр 
Мoл-мулкдaн фoйдaлaниш ҳуқуқи 
Бoшқa нoмoддий aктивлaр (мaҳcулoт ишлaр,
хизмaтлaр бoшқa ҳуқуқлaр) 
БҲХС 38 активни номоддий актив сифатида тан олишда қуйидагиларни 
қаноатлантиришини талаб этади:
биринчидан, номоддий актив таърифини; 
иккинчидан, тан олиш мезонларини. 
Ушбу талаблар номоддий активни сотиб олишда ёки ички яратишда сарфланган 
ҳамда қисмни қўшиш, алмаштириш ёки унга хизмат кўрсатишдаги харажатларга нисбатан 
қўлланилади. Шунингдек, алоҳида сотиб олинган номоддий активлар учун тан олиш 
мезонини қўллаш, бизнес бирлашувида сотиб олинган номоддий активлар учун уларнинг 
қўлланиши, давлат грантлари орқали сотиб олинган номоддий активларнинг дастлабки 
баҳоланишини, номоддий активларни айирбошлашни, ички яратилган гудвиллни ҳисобга 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
72 
олишни ҳамда ички яратилган номоддий активларни дастлабки тан олиш ва баҳолашни 
қамраб олади.
Халқаро стандартга мувофиқ номоддий активларнинг хусусияти шундаки, кўп 
ҳолларда, уларга қўшимча қилинадиган актив ёки алмаштириладиган қисм бўлмайди. 
Демак, кейинги харажатларнинг кўпчилиги ушбу стандартдаги номоддий активнинг 
таърифини ва тан олиш мезонини қаноатлантириш ўрнига амалдаги номоддий активда 
мужассамланган кутилган келгуси иқтисодий нафларни сақлаши мумкин. 
Шу билан бирга, одатда кейинги харажатларни бевосита бутун бизнесга нисбатан 
маълум номоддий активга тегишли эканлигини аниқлаш қийинроқдир. Натижада, фақат 
камдан-кам ҳолларда кейинги харажатлар - сотиб олинган номоддий активнинг 
дастлабки тан олингандан ёки ички яратилган номоддий актив тугагандан кейинги 
сарфланган харажатлар - активнинг баланс қийматида тан олинади. Сотиб олиш ёки ички 
яратилган бўлишига қарамасдан бендлар, титул номлари, нашр номлари, мижозлар 
рўйхатлари ва моҳиятан ўхшаш моддалар бўйича кейинги харажатлар сарфланганда 
доимо фойда ёки зарарда тан олинади. Сабаби, бундай харажатлар бутун бизнесни 
ривожлантиришга йўналтириладиган харажатлардан фарқланмайди.
БҲХС 38 га мувофиқ номоддий актив қуйидаги ҳолатларда тан олинади:

субъект томонидан номоддий актив билан боғлиқ келгуси иқтисодий наф 
олиниши эҳтимоли мавжуд бўлса; 

активнинг таннархи ишончли баҳолана олса. 
Номоддий активнинг фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган 
иқтисодий шароитлар мажмуи бўйича раҳбариятнинг энг яхши баҳолашини акс 
эттирадиган оқилона ва тасдиқловчи фаразлардан фойдаланган ҳолда, субъект кутилган 
келгуси иқтисодий нафларнинг эҳтимолини баҳолаши лозим. Субъект номоддий активдан 
фойдаланишдан келадиган келгуси иқтисодий нафлар оқимининг аниқлик даражасини 
баҳолашда малакали мулоҳаза қилишдан фойдаланади, бунда дастлабки тан олиш 
пайтида мавжуд далилларга, кўпроқ ташқи далилларга асосланади. Номоддий актив 
дастлаб баҳоланиши халқаро стандартда алоҳида ёритиб берилади. 
БҲМС 7 да эса, барча турдаги номоддий активларнинг дастлабки баҳоси бошланғич 
қиймат бўлиши кераклиги кўрсатиб берилган ҳамда улар бухгалтерия ҳисобига ушбу 
қиймат бўйича қабул қилинади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling