21. Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналиш бандлари тўғри келтирилган қаторни топинг?
*а) Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш.
б).Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш.
с). Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш.
д). Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш.
22. Ҳаракатлар стратегиясининг 5 йўналиши қандай номланади?
*а).Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар
б).Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган,
с). ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар
д). Тўғри жавоб йўқ
23. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати қандай қонунлар билан тартибга солинади?
*а). Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ёшларга оид давлат сиёсати” ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади
б). Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
с). “Ёшларга оид давлат сиёсати” ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади
д). Тўғри жавоб берилмаган
24. “Солиқларни ҳаддан зиёд кучайтириш турли талон-тарожликни келтириб чиқаради, душманларнинг бойишига хизмат қилади, оқибатда, давлат инқирозга учрайди”, ушбу ҳикматли сўзлар кимга тегишли.
*а) файласуфи Сунь Цзининг
б) файласуфи Аристотель
с) файласуф Абу Наср Фаробий
д) файласуф Платон
25. Фуқаролик жамияти институтлари ......................
*а) Фуқарорларни тегишли ННТ, жамият бирлашмалари ва хакозолар орқали давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокни таъминлашни устувор мақсади этиб белгилаб олган институтлар
б) Давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокни таъминлашни устувор мақсади этиб белгилаб олган институтлар
с) Фуқарорларни тегишли ННТ, жамият бирлашмалари
д) Тўғри жавоб йўқ
Do'stlaringiz bilan baham: |