Тақриз магистрант Сайидов Феруз Хамроқулович Мавзу


Download 15.95 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi15.95 Kb.
#1638384
Bog'liq
Tashqi Taqriz


Магистрлик диссертатсиясига
ТАҚРИЗ

Магистрант Сайидов Феруз Хамроқулович
Мавзу “Ер ресурсларини бошқаришда ер мониторингини юритиш услубиятини ишлаб чиқиш.”


1. Мавзунинг долзарблиги Ер ресурсларини бошқаришда ер мониторингини юритишнинг назарий-услубий асослари,ягона маълумотлар банкини яратиш масалалари,қишлоқ хўжалиги ерлари мониторингини юритишда замонавий технологиялар ва дастурлардан фойдаланишни такомиллаштириш.
2. Ишнинг таркибини баҳолаш Бажарилган ишнинг таркиби мавзуга мос келади ва мантиқий кетма-кетликка эга ва олинган натижалар ишнинг якунланганлик даражасини ифодалайди.
3. Мавзунинг баҳоланиши ва унинг афзаллик томонларини кўрсатиш Тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан туманда мониторингини юритишни яхшилашга доир таклифларни инобатга олиб, Ер ресурсларини бошқаришда ер мониторингини юритиш услубиятини ишлаб чиқиш томонлари кўрсатилган.
4. Ишда фойдаланилган адабиётларга баҳо бериш Берилган адабиётлар бевосита мавзу билан боғланган ва шу боис берилган олимлар фикрлари асосида ишнинг натижалари асосланган.
5. Илмий мунозара юритиш қобилиятига баҳо бериш Бу борада олиб борилган ишлар ва олимлар фикрлари бўйича муаллиф ўз қарашларига эга, демак муаллифда илмий мунозара юритиш қобилияти мавжуд.
6. Хулоса ва таклифларни илмий асосланганлик даражаси Хулоса ва таклифлар бевосита натижалардан келиб чиқиб берилган.
7. Жадваллар ва графиклар чизмалар сифатига берилган баҳо, ишни расмийлаштириш талаб даражасига жавоб бериши. Ишни расмийлаштириш магистрлик диссертатсияси олдига қўйилган талабларга мос келади.
8. Ишдаги камчиликлар: Мавзуга оид интернет маълумотларидан фойдаланишда маълум бир камчиликлар учрайди ва крилл тилидаги орфографик хатолар мавжуд..
9. Муаллифни қайси таклифини ишлаб чиқаришга ёки ўқув жараёнига жорий этиш мумкин Диссертатсиянинг 2 бўлимида ёритилган таклифлар юзасидан ер ахборот тизими ер мониторингини узлюксизлигини таъминлаш таклифини жорий этилган..
10. Ишнинг қўйилган талаб даражасига мос келиши тўғрисидаги умумий хулоса Иш мавзуси, мақсади, вазифалари ва олинган натижалар магистрлик диссертатсияси талабларига тўлиқ жавоб беради.
11. Тақризчининг (ф.и.ш.) иш жойи, илмий унвони: Т.И.Қ.Х.М.М.И (МТУ) Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти “Ер ресурсларидан фойдаланиш ва давлат кадастрлари” кафедраси T.f.f.D (PhD) Ш.Я.Сатторов.

« 14_ » 06 2023 - йил ______________


(имзо)
Download 15.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling