Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги
Таржима назарияси фани ихтисослик фани ҳисобланади. Дастурни амалга оширишда ўқув режасидаги “Асосий ўрганилаётган тил”, “Мамлакатшунослик”, “Лексикология ва стилистика”, “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти тарихи” каби фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Таржима назарияси фани ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ эмас. Аммо ёш авлодни билимли қилиб вояга етказиш, уларга она тили ва чет тили бўйича чуқур билимлар бериш соҳасида бу фаннинг тутган ўрни беқиёсдир. Бундан ташқари давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги алоқаларнинг кўлами ортиб бораётган ҳозирги даврда таржиманинг ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. Бундай шароитда чет тилидан она тилига ва она тилидан чет тилига таржима қилиш ишлари муҳим аҳамият касб этади. Таржима назарияси фани жамиятни бошқа мамлакатларнинг маънавий мероси намуналари билан танишишга бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талаба фанни ўзлаштириши учун замонавий ахборот ва педагогик технологияларни татбиқ қилиши муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлар, электрон материал ва луғатлар, тарқатма материалларидан фойдаланилади.
Маъруза дарсларида замонавий компютер теxнологиялари ёрдамида презентатсион ва электрон-дидактик теxнологияларидан фойдаланилади.
Амалий машғулотларда интерактив усуллар, ақлий хужум, мулоқот, фикр алмашиш, бахс мунозара, интернетдан изланиш ва тақдимот этиш, қиёсий таҳлиллар мос равишда фойдаланилади.
Дастурдаги мавзуларни ўқитишда янги педагогик технологияларнинг «Ақлий хужум”, “Кластер”, “Бумеранг”, “Мунозарали дарс» каби услубларидан фойдаланилади, шунингдек, мавзуларга оид слайдлар, мултимедия намойишидан фойдаланиш кўзда тутилади.
«Таржима назарияси» курсини лойиҳалаштиришда қуйидаги асосий консептуал ёндошувлардан фойдаланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |