Қосимова Азиза Мамаюсуповна
Термиз Давлат Педагогика институти Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили йўналиши 2-босқич талабаси
2004 йил 9 майда Термиз шаҳрида туғилган, миллати ўзбек.
Қосимова Азиза Мамаюсуповна фанларни аъло ўзлаштириши билан бирга адабиётнинг назм, наср, публицистика йўналишида ижод қилади. Шеърларида юрт гўзалликлари, дўстлик ва садоқат туйғулари куйланади. Маънавий-маърифий тадбирлардаги фаоллиги, ташаббускорлиги билан тенгдошлари орасида ажралиб туради. 2019-2021 йиллар мобайнида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши “Истеъдодли ёшлар” йўналиши сардори бўлган. 2021-йилдан ҳозирги кунга қадар “Қизлар овози” клуби Сурхондарё вилояти бош координатори сифатида вилоятдаги 722 та маҳаллада 1 тадан, 15 та туманда 9 тадан, вилоят 8 та йўналиш координаторлари ва 1000 дан зиёд аъзоларни, жами бўлиб 1865 дан зиёд 14-30 ёш тоифасидаги хотин-қизларга етакчилик қилиб келмоқда. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё бўлими қошидаги “Сурхон” клуби аъзоси. Сурхондарё вилояти маънавий-маърифий, ижтимоий, адабий-бадиий “Ҳурайда” журнали таҳририяти МЧЖ аъзоси. Инглиз, рус, турк, немис, араб тилларини пухта ўзлаштириб, “Сон комплексли фразеологизим” мавзусида илмий-амалий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Муаллифлиги остида "Қалб садолари", "Amateur actors", "Табиат фарзандиман", "Энг яхши монолог", "Бир осмон остидамиз", "Тенгдошга-тенгдош", "Дарёдан томчи", "Меҳрли мактуб", "Қанотлан қўшиқларим", "Successful peer", “Овозли суҳбат” каби онлайн лойиҳаларини "Зоом", "Телеграм" интернет тармоқлари орқали вилоят ва Республика бўйлаб кенг қамровда ўтказиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифларида ўз таклиф ва лойиҳалари билан чиқиш қилган. Сурхондарё телевидениясида “Йўл-йўлакай”, “Виртуал касб” номли муаллифлиги остидаги кўрсатувларда ҳамда “Шеърий лаҳзалар”, “Ассалом, Сурхон”, “Мунозара”, “Заковат”, “Диёр информацион янгиликлар дастури” да чиқишлар қилади. Спортнинг “Арм-реслинг”, “Қўл тўпи” турлари билан шуғулланади.
2016 йил Ҳиндистон Республикаси Чандигартда бўлиб ўтган Ҳиндистон қитъалараро маданият ассоциацияси томонидан олий ўрин “Sahitya Shree” халқаро адабий мукофотини қўлга киритган.
2016 йил Ҳиндистон Республикаси Удайпурда бўлиб ўтган “Кафла-қитъалараро” журнали томонидан олий ўрин “Sahitya Gaurav” халқаро адабий мукофоти билан тақдирланган.
2018 йил “Танҳо юлдуз” номли шеърий китоби чоп этилган.
2019 йил Туркия Республикаси Истанбулда “Артшоп” нашриёти ва Республика “Оқсарой” агентлиги ҳамкорлигида “Şıır Kokusu” (Шеър ифори) Халқаро адабий тўпламдаги иштироки учун сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирланган.
2019 йил Ҳиндистонда ҳинд-инглиз тилларида чоп этилган “Ҳиндистон ва Ўзбекистон; Муштарак мақсадлар” халқаро тўпламида ижод намуналари эълон қилинган ва диплом, эсталик совғалар билан тақдирланган.
2019 йил АҚШ да “1001 Uzbek poets” яъни “1001 Ўзбек шоирлари” номли халқаро тўпламда ижод намуналари эълон қилинди.
|
2020 йил иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Registan LC” нодавлат таълим муассасаси, “Regbooks” нашриёти ва Oliygoh.uz платформаси жамоаси томонидан Республика миқёсида ўтказилган “Регистон таълим гранди” танловида иштирок этиб, сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирланган.
2020 йил Республика миқёсида ўтказилган “EduOn-таълим гранти” танловида иштирок этиб, сертификат ва бир марталик пул мокофоти билан тақдирланган.
2020 йил “Children of e great country”, “Ability Youth Forum”, “The leader academy youth forum”, “Purposeful Generation Forum”, “Young politicians forum”, “Target future conference” каби республика, халқаро миқёсдаги форум, конференцияларда делегати бўлган.
2021 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган Ўзбек тили ва адабиётини 85% билиш даражаси бўйича Миллий сертификатни қўлга киритган.
2021 йил мустақил истиқболи учун маъсулиятини ўз зиммасига олишга қодир қизлар сафини кенгайтириш орқали жамиятда гендер тенглигини таъминлаш, шунингдек, демократик давлат қуриш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда қизлар фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган “Қизлар овози” мактабининг 3-мавсумини муваффақиятли тамомлагани учун Республика Ёшлар ишлари агентлиги томонидан сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирланган.
2021 йил “Ўзбекистон ёшлари форуми 2021” доирасида “Қизлар овози” клубининг бир йиллик муддатга Сурхондарё вилояти бош координатори этиб тайинланганлиги муносабати билан сертификат, ишонч ёрлиғи ва эсталик совғалар билан тақдирланган.
2021 йил Американинг (Bашингтон) халқаро нуфузли конференциясида “Teaching speech skills important technologies in English language learners” илмий мақоласи чоп этилган.
2021 йил Франциянинг (Париж) “Humanite Congress” нуфузли журналида “Development of communicative competence in second language learning” илмий мақоласи чоп этилди.
2021 йил Ҳиндистоннинг нуфузли Галахй журналида “The importance of modern technologies in learning foreign language” яъни “Хорижий тилни ўрганишда замонавий технологияларнинг аҳамияти” номли илмий мақоласи чоп этилди.
2021 йил Россиянинг “Образование и наука в ХХI веке” халқаро журналида “The use of artificial intelligence in the teaching of foreign languages” яъни “Хорижий тилларни ўрганишда сунъий интелектлардан фойдаланиш” мавзусида илмий мақоласи чоп этилди.
2021 йил Ўзбекистоннинг “Scientific progress” ОАК тасарруфидаги журналида “Ўзбек ва инглиз фразеологияси таҳлили” мавзусидаги илмий мақоласи чоп этилди.
2021 йил “Миллат Умиди”, “Intercontinental youth conference”, “Reformist youth”, “Intercontinental youth conference”, “IELTS training”, “Blogger and Journalism”, “Youth Parlament”, “Zamon youth forum” каби республика, халқаро миқёсда ўтказилган конференция, форумларда делегате, тренер сифатида муваффақиятли иштирок этиб, сертификат ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланган.
2022 йил Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.
2022 йил “Йилнинг энг ташаббускор-тарғиботчи талабаси” номинацияси мутлоқ ғолиби бўлиб, вилоят ҳокими стипендияси соҳибаси бўлган.
2022 йил Қозоқистон Республикасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида ўтказилган “Энг ёш олим-2022” халқаро танловида фахрли 1-ўринни эгаллаб, диплом, кўкрак нишон, гувоҳнома, эсталик совғалар билан тақдирланган.
2022 йил Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ташкил этилган “Ислоҳотчи ёшлар-2022” Республика форумини ташкил этишда яқиндан ёрдам берганлиги учун тақдирланган.
|
2022 йил Америкада “International conference on Research Identity, Value and Ethics” халқаро илмий конференциясида “Сон комплексли фразеологик синонимларнинг ўзига хослиги” мавзусидаги илмий мақоласи билан иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган.
2022 йил Нидерланиянинг нуфузли “Development and innovations in science” konferensiyasida “Nominative charecteristics of gender stereotypes in the formation of professionalism (with examples uzbek and English languages)” мавзусидаги илмий мақоласи чоп этилган.
2022 йил Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида ўтказилган “Энг яхши илмий тадқиқотчи” халқаро танловининг ғолиби бўлиб, диплом, кўкрак нишон, гувоҳнома, эсталик совғалар билан тақдирланган.
2022 yil “Евросиё илмий тадқиқотлар журнали” да “Сон комлексли фразеологизмнинг ўзбек ва инглиз тилида таҳлили” мавзусида илмий мақоласи чоп этилган.
2022 йил Россия Федерациясида ўтказилган халқаро билимлар беллашувида иштирок этиб фахрли 1-даражали диплом ва 1 марталик пул мукофоти билан тақдирланган.
2022 йил “Ёш китобхон” республика танловининг Сурхондарё вилоят босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишдаги амалий ёрдами учун тақдирланган.
2022 йил спортнинг шахмат тури бўйича ўтказилган “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” Республика очиқ турнирининг вилоят босқичида иштироки учун сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирланган.
2022 йил Туризим ва маданий мерос вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёшлар туризм қурултойи” да ўзининг лойиҳаси билан фаоллик кўрсатганлиги ҳамда маданий ва маърифий тадбирларда фаол иштирок этганлиги учун сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирланган.
2022 йил Халқаро ва Республика миқёсида ўтказилган конференцияларда муносиб иштироки, илмий, ўқув, спорт ва маънавий-маърифий соҳаларда эришган ютуқлари учун Термиз Давлат Педагогика институти томонидан эсталик совғалар ва бир ойлик базавий стипендия миқдорида моддий рағбатлантирилган.
2022 йил МДҲ миқёсида ташкил этилган “Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун” халқаро илмий-амалий кўрик танловида “Сон комплексли фразеологизим” илмий мавзуси билан иштирок этиб диплом, кўкрак нишон, гувоҳнома ва эсталик совғалар билан тақдирланган.
2022 йил “From the goal, to success”, “Leadership qualities of women directors”, “Илмий тадқиқотлар саммити”, “Merger youth forum”, “International forum of talented youth”, “Ielts and cefr journalism”, “Ability youth forum”, “Volunteering”, “Global youth forum” каби республика, халқаро миқёсда ўтказилган конференция, семинар, форумларда делегат, тренер сифатида муваффақиятли иштирок этиб, диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланган.
2022 йил “Ренессанс даври:илмий-тадқиқотлар етакчиси” халқаро илмий, амалий ва халқаро конференциясида иштирок этиб, диплом, сертификат, ташаккурнома билан тақдирланган.
2022 йил "Science and Innovation" халқаро илмий журнали томонидан сертификат билан тақдирланган.
2022 йил Дунёнинг энг машҳур олийгоҳларидан бири бўлган Мисрдаги Александрия университети ўз журналининг махсус сонини ўзбек ижодкорларига бағишлади. Ва бу тўпламда Азиза Қосимованинг ҳам илмий-ижодий ишлари араб-инглиз тилларида эълон қилинди.
У замонавий ахборот коммуникация технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиб, ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифалари орқали амалга ошириб келаётган ишларини кенг жамоатчилик оммасига ёритиб келмоқда.
Азиза Қосимова ёшлар қалбида ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуларини юксалтириш, уларнинг замонавий билим ҳамда касб-ҳунар эгаллашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда.
|