Тарҳлари қўлланилади. Иншоотларнинг ҳисоблаш тарҳи деб унинг ҳақиқий


Кўп оралиқли статик аниқ балкаларни қўзғалмас ташқи юкларга ҳисоблаш


Download 127 Kb.
bet6/6
Sana03.02.2023
Hajmi127 Kb.
#1154071
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mexanika oraliq javoblari

7. Кўп оралиқли статик аниқ балкаларни қўзғалмас ташқи юкларга
ҳисоблаш.
Кўп оралиқли статик аниқ шарнирли балкаларни қўзғалмас ташқи юклар
таъсирига қуйидаги тартибда ҳисобланади:
1. Кўп оралиқли статик аниқ балкадаги шарнирлар сони (6.1)
формула ёрдамида текширилади ва уларнинг жойлашиши
кинематик таҳлил қилинади.
2. Балка қисмларининг ўзаро боғланиши, қаватлар тарҳи тузилиб,
асосий, ёрдамчи, осма балкалар белгилаб олинади.

3. Ҳисоблаш, яъни таянч реакцияларни аниқлаш, эгувчи момент ва
кўндаланг куч эпюраларини қуриш осма балкадан бошланади.
4.
Асосий ва ёрдамчи балкалар учун эгувчи момент ва кўндаланг куч
эпюраларини чизишда унга қўйилган ташқи юклар қаторида, унинг
учларига таянган осма балкаларнинг таянч реакциялари тескари
йўналтириб ҳисобга олинади.
5.
Асосий, ёрдамчи ва осма балкаларнинг эгувчи момент ва кўндаланг
куч эпюралари чизилгандан сўнг улар бир координаталар
системасига келтирилиб, кўп оралиқли балка учун умумий эгувчи
момент ва кўндаланг куч эпюралари қурилади ва текширилади.

8 КЎП ОРАЛИҚЛИ СТАТИК АНИК БАЛКАЛАРНИ ХАРАКАТЛАНУВЧИ ЮКЛАРГА ХИСОБЛАШ
Шундай қилиб, кўп оралиқли балкаларда таъсир чизиқлар қуйидаги
тартибда қурилади:
1. Кўп оралиқли балканинг қаватли тарҳлари тузилади.
2. Асосий балка учун таъсир чизиғини қуришда кўчма Р=1 юкнинг
аввало шу асосий балка устида ҳаракатланиши қаралади, сўнгра унга
таянган ёрдамчи балкалар устида ҳаракатланиши кўриб чиқилади. Бунда
асосий балкага таянган ёрдамчи балкаларнинг таъсири эътиборга олинади.
3. Ёрдамчи балка зўриқишларини таъсир чизиғини чизишда кўчма Р=1
юкнинг шу балка устида ҳаракатланиши қаралади, ундан кейин бу ёрдамчи
балкага таянган ёрдамчи балкалар устида ҳаракатланиши текширилади.
Р=1 юк асосий балка устида ҳаракатланганда унинг зўриқишлари нолга
тенг бўлади.
4. Таъсир чизиқлар тўғри чизиқ қонунига бўйсинади. 5. Берилган таянч реакцияси таъсир чизиғи шу таянч ординатасида
бирга тенг бўлса, қолган таянч ординаталарида нолга тенг бўлади.

Ташқи кучлар таъсиридан кўп оралиқли балкада қурилган М ва Q
эпюралар ёрдамида исталган кесимда ҳосил бўлган зўриқишлар
миқдорини аниқлаш мумкин. Таъсир чизиғи ёрдамида эса ташқи кучлар таъсиридан маълум кесимдаги бир зўриқишнинг қиймати аниқланади.
Демак, кўп оралиқли балканинг бирор кесимидаги зўриқишни аниқлаш лозим бўлса, уни тўлиғича аналитик ҳисобламасдан, шу кесим учун
изланаётган зўриқишнинг таъсир чизиғини қуриб, (5.5) формула ёрдамида
зўриқиш миқдорини аниқлаш мумкин экан. 10 Иншоот таянчлари ва уларнинг турлари.
Иншоотларни пойдевор ёки замин билан бириктирувчи ва уларнинг
кўчишини чекловчи қурилмалар таянчлар деб аталади.
Иншоот таянчлар асосан қуйидаги турларга бўлинади:
1. Шарнирли қўзғалувчан таянч. Бу таянчнинг конструкцияси 2.9-расм,
а да тасвирланган. Унинг содда тасвири ёки ҳисоблаш тарҳи 2.9-расм, б да
кўрсатилган. Бундай таянчга бириктирилган иншоот А шарнир атрофида
айланади ва горизонтал кўчиши
мумкин. У фақат иншоотнинг
вертикал кўчишига қаршилик
кўрсатади. Демак ушбу таянч
иншоотни битта эркинлик даражасини
чеклайди. Шу сабабли бу таянчда
иншоотнинг фақат вертикал кўчишига

қаршилик кўрсатадиган вертикал йўналиш бўйича реакция кучи RА hosil бўлади




14
2. Шарнирли қўзғалмас таянч. 2.10-расм, а да бу таянчнинг конструкцияси ва 2.10-расм, б да унинг ҳисоблаш тарҳи кўрсатилган. Бундай таянчда
иншоот А шарнир атрофида айлана олади, бироқ вертикал ва горизонтал
кўчишлари чеклангандир. Натижада таянчда вертикал таянч реакцияси RА ва
горизонтал таянч реакцияси HА вужудга келади. Демак, ушбу таянч иншоотни иккита эркинлик даражасини чеклайди.
3. Қистириб маҳкамланган ёки бикр таянч (2.11-расм, а). Бундай
таянчга иншоот қистириб маҳкамланган бўлади. Бу таянч иншоотнинг
буралишига, вертикал ва горизонтал кўчишига қаршилик кўрсатганлиги
сабабли, унда вертикал реакция кучи RА, горизонтал реакция кучи HА ва
реактив момент МА лар ҳосил бўлади Демак ушбу таянч
иншоотни учта эркинлик даражасини чеклайди 4. Қистириб маҳкамланган қўзғалувчан таянч. Иншоотда ташқи юклар
ва температура таъсиридан бўйлама зўриқишлар ҳосил бўлмаслигини
таъминлаш учун таянчлардан бири қўзғалувчан қилиб тайёрланади.
Демак ушбу таянч иншоотни иккита эркинлик даражасини чеклайди.
Юқорида қаралган таянчларнинг ичида энг мустаҳками бикр таянч
ҳисобланади. Чунки, ушбу таянч иншоотни учта эркинлик даражасини чеклаб, учта кўчишини чеклайди. Шу сабабли қурилиш амалиётида асосан қистириб маҳкамланган ёки бикр таянчлар қўлланилади.













































11. Иншоотлар ҳисоблаш тарҳлари тузилишининг таҳлили.
Иншоотларнинг тузилишини таҳлил қилиш учун дисклардан энг оддий
геометрик ўзгармас системалар ташкил қилиш шартларини билишга тўғри
келади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Геометрик ўзгармас системага бир тўғри чизиқда ётмаган иккита
стержен бир шарнир орқали ўзаро туташтирилса, бу системанинг
эркинлик даражаси ўзгармайди (3.5-расм, а), яъни геометрик ўзгармас
система ҳосил бўлади.
2. Учта дискни ўзаро бир тўғри чизиқда ётмаган учта шарнир
ёрдамида туташтириб, геометрик ўзгармас система ҳосил қилиш мумкин(3.5-расм, б).


3. Иккита дискни ўзаро
геометрик ўзгармас қилиб, битта
шарнир ва бир стержен ёрдами


да туташтириш мумкин. Бу ерда

стержен шарнир марказидан
ўтмаслиги лозим (3.5-расм, в).



4. Иккита дискни ўзаро геометрик ўзгармас қилиб, бир нуқтада
кесишмайдиган ва бир-бирига параллел бўлмаган учта стержен ёрдамида туташтириш мумкин (3.5-расм, г).
Бу шартларни таҳлил қилиб қарасак, уларнинг асосини учбурчак ташкил
қилишини кўрамиз. Демак, энг оддий геометрик ўзгармас система учбурчак
ҳисобланади.
Агарда иншоот элементлари юқоридаги шартлар асосида бириктирилган
бўлса, у геометрик ўзгармас бўлади. Ҳар бир қаралаётган иншоотни ҳисоблаш тарҳи геометрик ўзгармас система эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун W≤ 0 зарурий шартнинг бажарилишидан ташқари, система элементларининг бирбири билан ўзаро боғланишини юқоридаги қайд қилинган шартларга асосан таҳлил қилиш лозим.
Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling