Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


Download 186.56 Kb.
bet16/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

Таянч тушунчалар: дарс, синф-дарс тизими, маъруза, интеграция, фанлар ичра ва фанлараро боғлиқлик, дифференциал таълим, интеграциялашган дарс, бинар дарс, амалий касбий таълим дарслари, дарсларнинг турлари, дарсни самарадорлигини ошириш.


1. Дарс, унинг турлари ва унга қўйиладиган асосий талаблар. Дарс деб бевосита ўқитувчининг рахбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим машғулотига айтилади.
Дарс – ўқув ишларининг асосий ташкилий шаклидир.
Дарс – ўқув ишларининг марказий қисмидир.
Айни пайтда, ўқув муассасаларида таълимни ташкил килиш шакллари икки турда олиб борилмокда.
1. Синф – дарс шаклида олиб бориладиган машғулотлар.
2. Амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган машғулотлар.
Синф – дарс тизими. Коменский ўқитувчи бутун синф билан жамоа бўлиб иш олиб боришини, яъни синф –дарс тизимида ўқитишни олиб боришни тавсия этади. Коменский синф – дарс тизимини ишлаб чиқди. Дарс вақтида ўтган дарсни такрорлаш, янги мавзуни тушунтириш, мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш кераклигини кўрсатди. Дарсни режалаштириш ва олиб бориш кераклигини кўрсатди ва кўрсатмалар берди. Мактабда ўқув йили ва уни ўқув чоракларига бўлиш, таътиллар берилишини киритди. Ўқув кунини (она тили мактабида 4 соат, лотин мактабида 6 соат) белгилаб берди. Ўқувчилар мактабга бир вақтда қабул қилиниб, ўқиш кузда (сентябрда) бошланиши керак, деб ҳисоблади. Бундан ташқари у дарслик кандай бўлишиҳақида ҳам қимматли фикрларини айтиб ўтди. Дарсликда мавзулар кетма-кет тартибда, расмлар билан бойитилган, содда, болага тушунарли тарзда, мазмунли, оддий бўлиши кераклиги хақида фикр юритган.
Хозирги замон дидактикаси кўп йиллар давомида тўпланган ўқитиш қоидалари, фан ютуқлари ва илғор тажрибалар асосида бойиб бормоқда дейишга асос бор. Аммо ўқув жараёнининг хамма қисмларини ўқитишни ташкил килишнинг мазмуни, усуллари, воситалари ва шакллари билан муносабатлари яхши очиб берилмаган. Буларнинг хаммаси дидактик коидалардан амалда фойдаланишни кийинлаштиради. Мактаб олдида турган янги вазифалар ва эхтиёжлар ўқувчиларга бериладиган таълим ва тарбия сифатини ошириш, уни янада ривожлантириш ва юқори босқичга кўтаришни талаб килади.
Ўқитувчи ўзининг аниқ шароитлари ва имкониятларига энг кўп мос келадиган ўқув жараёнини онгли равишда танлаб олиши фойдадан холи эмас. Бу иш дарснинг муҳим томонларини танлашга таваккалчиликка, билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш жараёнини бошқаришга қандайдир тасодифий ёндашишга йўл қўймайди.
Дарс, юкорида айтиб ўтилганидек, ўқитишни ташкил этишнинг ўзгармас шакли эмас. Ўқув амалиёти ва педагогик тафаккур доимо уни такомиллаштириш йўлларини излайди. Бу соҳада турли хил кўрик-танловлар, республика миқёсида ўтказилаётган педагогик ўқишларда ўртага қўйилаётган илғор ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари диққатга сазовордир.
Турли - туман фикр ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда дарс қуйидаги умумий дидактик талабларга жавоб бериши лозим:
1.Ҳар бир дарс маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилган ва пухта режалаштирилган бўлмоғи лозим.
2.Ҳар бир дарс мустаҳкам ғоявий - сиёсий йўналишга эга бўлмоғи лозим.
3.Ҳар бир дарс турмуш билан, амалиёт билан боғланган бўлмоғи лозим.
4. Ҳар бир дарс хилма-хил усул, услуб ва воситалардан унумли фойдаланган ҳолда олиб борилмоғи лозим.
5. Дарсга ажратилган ҳар бир соат ва дақиқаларни тежаб, ундан унумли фойдаланмоқ лозим.
6. Дарсда ўқув материалларининг мазмунига оид кўрсатмали қуроллар, техника воситалари ва компьютерлардан фойдаланиш имкониятини яратмоқ лозим.
7. Дарс машғулотини бутун синф билан ёппасига олиб бориш билан ҳар қайси ўқувчининг индивидуал хусусиятлари, уларнинг мустақиллигини ошириш ҳисобга олинади.
8.Ҳар бир дарсда мавзунинг характеридан келиб чивиб, халқимизнинг бой педагогик меросига мурожаат килиш ва ундан фойдаланмоқ имкониятини изламоқ лозим.
Бир соатлик дарсга мўлжалланган дастур материалларининг мазмунини баён қилиш учун дидактик мақсад ва талабларга мувофик равишда ташкил килинган машғулот тури дарс турлари деб юритилади
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling