Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


Дарсларнинг самарадорлигини ошириш йўллари


Download 186.56 Kb.
bet20/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

4. Дарсларнинг самарадорлигини ошириш йўллари. Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг амалий ечими педагогик ходимлар фаолиятининг сифат ва самарадорлиги билан боғлиқ.
Ҳар бир профессор-ўқитувчи фаолиятида сифат ва самарадорликка эришиши малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилгандир.
Такомиллаштирилган таълим мазмунини шакл, метод, усул, техник воситалар ташкил этар экан, дарснинг сифат ва самарадорлиги ўқитувчининг ижодкорлиги, фаоллиги, изланувчанлиги, педагогик маҳоратига боғлиқдир. Таълим жараёнини замон талаби даражасида ташкил этиш учун унинг самарадорлигини оширишга доир чора тадбирлар режасини қуйидагича белгилаш мақсадга мувофиқдир.
1. Касбига хос билимга эга бўлиши.
- ҳозирги замон педлагогикаси ва психологиясини яхши билиши;
- таълим тарбия жараёни моҳияти ва унинг натижасини олдиндан англаши;
- ўз фанининг ўқитиш методикасини билиши;
- интеллектуал тараққиёт даражасини педагогик қобилият ва маҳорат билан уйғунлаштириши;
- ўз соҳаси бўйича жахон фанида эришилган ютуқлардан самарали фойдалана олиши.
2. Ўқув мавзу режага мос маъруза матнларини замонавий мазмун ва методлар билан такомиллаштириш: 
- мавзуга мос инновацион усулларни танлаш ва қўллаш;
- бахс мунозара;
- давра суҳбати;
- ишчанлик ўйинлари;
- дебатлар;
- ёзма бахслар;
- мулоқoт;
- фикр, сабоқ, изоҳ (ФСИ) ва бошқалар.
3. Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш:
- амалий иш лойиҳасини шакллантириш учун мавзу ва мақсадни белгилаш;
- мақсадга эришиш учун бажариш лозим бўлган вазифаларни белгилаш;
- вазифаларни бажариш шакл, усул, воситаларини ҳамда бажариш босқичлари ва муддатларини белгилаш; (технологик харита тузиш)
- лойиҳанинг амалга ошириш босқичлари: тайёргарлик, амалга татбиқ, хулоса.
4. Дарс жараёнида креатив фикрлашни амалга ошириш.
- ижодий фикрлаш;
- тингловчиларга ва уларнинг фикр-мулоҳазаларига нисбатан эътиборли бўлиш ва ҳурмат кўрсатиш;
- тингловчиларнинг турли фактлар ва омилларга нисбатан сезгирлиги ва эътиборлигини ривожлантириш;
- янги ғояларга ва машғулот мазмунини эркин эгаллашга йўналтириш;
- дарс жараёнида мавзуга оид ахборотларни таҳлил ва танқид қилиш, ўз хулосаларини асослаш;
- ўрганилаётган ёки илгари ўзлаштирилган билимларни янги вазиятларда ижодий қўллаш;
- тингловчиларнинг бир-бирига кўмаклашувини ташкил этиш.
5. Таълим жараёнига АКТ татбиқ этиш:
- кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган ўқув материалларини яратиш; (вақтни тежаш).
- интернет орқали ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинувини ташкил этиш;
- мазмунни тушунарли қилувчи мультимедияли материалларни тайёрлаш;
- зўриқишсиз ўқув тизимини таъминлаш;
- электрон ахборотларни қидириш, йиғиш, яратиш, олинган тушунчани ва маълумотларни тизимлаштириш, олинган ахборотларни комплекс тушуниш учун мос келадиган воситалардан (тақдимот, диограмма, графика, карталардан) фойдалана олиш;
6. Муваффақиятли тақдимотни амалга ошириш:
- тақдимотнинг мақсадини аниқ белгилаш;
- мавзу бўйича зарур маълумотларни тўплаш;
- маълумотларда қизиқарли кўргазма, ажойиб воқеалар, латифалар, расмлар ишончли бўлиши керак;
- кичик мақолалардан фойдаланиш;
- чиқишнинг самарали бўлиши учун эслатма.
7. Муаммоли таълимни татбиқ этиш:
- тингловчиларнинг янги тушунчани муаммо йўли билан мустақил ўзлаштириши;
- билимнинг мустақил, танқидий, ижодий тафаккур кўмагида амалий фаолиятда қўллаши;
- мустақил ишларни тизимли равишда самарали қўллаш имконияти;
- тингловчиларнинг юқори даражадаги фаоллигига асосланиши;
- масаланинг ечимини қидириш ва уни ҳал этиш;
- ечиш йўлларининг тўғрилигини текшириш.
8. Дидактик материаллар билан ишлаш:
- тарқатмалар;
- грамматик ўйинлар;
- мусобақа шаклдаги ўйинлар;
- ролли ўйинлар.
9. Ихтисослик фани бўйича назарий тайёргарлик даражаси:
- сўнгги илмий маълумотларни таълимга татбиқ этиши;
- янги билим ғояларини ижодкорлик билан ўрганиб, ўзлаштириш;
- идрок этишнинг назарий асосларига суяниш.
10. Илмий-амалий услубий ишлар:
- очиқ дарслар;
- тренинг машғулотлари;
- семинарлар;
- конференциялар;
- давра суҳбатлари.
11. Илғор иш тажрибани ўрганиш, оммалаштириш ва татбиқ этиш:
- мамлакатимиз ва хориждаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва машғулотларда қўллаш;
- таълим беришнинг янги усул ва методлари;
- технологик инновациялар;
- янгиликка интилиш ва уларни ўз фаолиятида қўллаш;
- таълим тизимидаги педагогик бошқарув маҳорати;
- ҳамкорлик педагогикаси;
- ўқитишдаги изчиллик ва узвийликни амалга ошириш;
- илғор тажриба материалларини йиғиш, таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва амалиётга тадбиқ этиш.
12. Фанларни ўзаро уйғунлаштириш:
- дарснинг назарий қисмларини амалий тажрибалар билан боғлаб олиб бориш;
- ўқувчиларнинг бошқа фанлардан олган билимларига суяниш;
- бошқа фанларга оид маълумотлардан ўз ўрнида фойдаланиш;
- келтирилган далиллардан мақсадга йўналтирилган хулоса чиқариш;
- тингловчиларни кузатувчанликка, мулоҳаза, мушоҳада қилишга олиб борувчи омилларини юзага чиқариш.
13. Дарслик ва қўшимча адабиётлар билан ишлаш:
- 1-9 синф фан йўналишлари бўйича ўқув дарсликлари, қўлланмалар, тавсиялар билан  ишлаш;
- тарихий илмий адабиётлар билан ишлаш;
- бадиий асарлар билан ишлаш;
- энциклопедия материалларидан фойдаланиш;
- луғатлар билан ишлаш;
14. Мустақил мутолаа ва шахсий дастур:
- ўрганаётган таҳлил этиш жараёнида конспектлар, тезислар, қиёсий материаллар тузиб бориш;
- дарсликка киритилган янги матнларни, методик адабиётларни, республикада нашр этилаётган «Халқ таълими», «Узлуксиз таълим», «Таълим тараққиёти», «Мактаб ва ҳаёт», «Тарбия», «Маърифат» ва бошқа худудий газета ва журналларнинг ўз соҳасига тааллуқларини мунтазам ўқиб, ўрганиб дарс жараёнига татбиқ этиб бориш;
15. «Устоз-шогирд» методи:
- очиқ ўқув машғулотларини ташкил этиш;
- ўқитиш маҳорати;
- ўқув-тарбия жараёнида гуманитар омилни таъминлайдиган шахсий сифатларни шакллантириш.
- якка ва гуруҳли консультациялар уюштириш:
16. Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш:
- амалий ёрдам олиш;
- ўзаро тажриба алмашиш;
- амалий ёрдам бериш;
- таҳлил орқали янгича тафаккур уйғотиш.
17. Малака ошириш курсларидан ўз вақтида ўтиш:
- ихтисослик фани бўйича назарий тайёргарлик даражаси ва сўнгги маълумотларни билиши, улардан амалда фойдаланиш;
- иқтисодиёт масалалари, давлат ва ҳуқуқ асослари, миллий ғоя ва маънавият асослари, педагогика ва психологиянинг долзарб масалалари, мулоқат маданияти, АКТ ва ундан фойдаланиш, илғор педагогик технологиялар ҳамда уларни амалда қўллаш;
- курс топшириқларини бажариши (ижодий иш, дарс ишланмалари, ўзаро тажриба алмашиш);
- ўқув-лаборатория асбоблари ва жиҳозларидан самарали фойдаланишни билиши;
- ахборот-ресурс маркази (кутубхона) ишини ва ундан мақсадли фойдаланиши;
18. Илмий-амалий конференцияларда иштирок этиши:
- тезис ва маърузалар тайёрлаш;
- тренинг машғулотларида, давра суҳбатларида иштирок этиши;
- очиқ дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиши;
- ўзаро тажриба алмашиш.
19. Маънавий-маърифий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш:
- миллий ғоя ва мафкуранинг мазмуни, моҳиятини ҳозирги кун талабидан келиб чиққан ҳолда дарс жараёнига сингдириш;
- ён атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш;
- миллий урф-одатларимиз, миллий қадриятларимиз ва уларнинг мезон ва хусусиятларини биринчи манбалардан, хрестомониялар, энциклопедик луғатлардан ўқиш, ўрганиш ҳамда амалда қўллаш:
- Мамлакатимиз биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарини мустақил мутолаа қилиш орқали ўрганиб, унинг мазмун-моҳиятини фанга боғлаган ҳолда тингловчилар онги ва шуурига етказиш.


Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling