Касбий билимдонлик – педагогик фаолият юритиш учун зарур бўлган назарий ва амалий тайёргарлик бирлиги.
Кузатиш – бирор педагогик ҳодиса бўйича аниқ фактик материал олиш мақсадини кўзлаган идрок этишнинг шакли.
Когнитив- билишжараёни.
Креативлик- бетакрор қадриятлар яратувчи, ностандарт ечимлар қабул қилувчи индивиднинг ботиний қобилияти.
Кўникма – ўрганиш натижасида қўлга киритилган, беихтиёр, автоматик тарзда бажариладиган ҳаракат. Кўникмалар бирор ҳаракатни назоратсиз, автоматик тарзда бажариш қобилиятидир.
Лаборатория иши – асбоб-ускуналар ва бошқа техник мосламалардан фойдаланган ҳолда талабалар билан тажрибалар ўтказиш, бирор ҳодисани махсус жиҳозлар ёрдамида ўрганиш.
Лекция (маъруза) - одатда олий ўқув юртларида бирор фан мазмунини оғзаки баён қилишга асосланган ўқув жараёни, методи.
Малака – шахснинг ўзи эгаллаган билимлари асосида уларнинг янги шароитдаги янгиликлар билан бирга, маълум бир фаолиятни самарали бажариш қобилиятидир.
Билим - ҳақиқий борлиқ умумий аксини топади. Талабалар ҳодиса, воқеа, қонуниятлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганадилар ва у уларнинг ютуғи бўлади.
Кўникма– эгаллаган билимлар асосида ўзгарувчан шароитларда бирорта фаолиятни амалга ошириш қобилияти.
Малакалар – бу, кўп марта такрорлаш натижасидаги машинал (беихтиёрий), ҳаракатлардир.
Касб –бу меҳнат фаолиятининг барқарор тури бўлиб, у нафақат аниқ билим ва кўникмаларни бўлишини талаб қилмай, балки бир хил бўлган умум касбий билимларни ҳам бўлишини талаб қилади.
Мутахассис – мавжуд касб доирасидаги аниқ меҳнат фаолиятининг аниқлаштирилганлиги.
Касбий таълим олиш –касбий таълим устаси томонидаги ижодий фаолият йўллари ва уни талабалар томонидан ўзлаштирилиши ва касбий фаолиятга тайёргарлигини шакллантириш мақсадида касбий билим, кўникмаларни етказишнинг махсус ташкиллаштирилган ва бошқариладиган жараёнидир.
Методика - педагогиканинг ўқитиш қонуниятлари, қоидалари, ташкил этиш шакллари, амалга ошириш ва натижаларини назорат қилиб баҳолаш метод хамда воситаларини ўзида мужассамлаштирувчи фан тармоғидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |