Тармокли маркетинг (mlm)
СИЗ РЎЙХАТНИ ЁЗСАНГИЗГИНА, ЎНГ ВА ЧАП
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
8 Asos
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЎЙХАТ ҚАНДАЙ ЁЗИЛАДИ
СИЗ РЎЙХАТНИ ЁЗСАНГИЗГИНА, ЎНГ ВА ЧАП
ТАРАФЛАРИНГИЗДА КИМ БЎЛИШИНИ БИЛИБ ОЛАСИЗ. РЎЙХАТНИ ЁЗСАНГИЗ “ИШОНЧ ВА ТАЪСИР ДОИРАНГИЗ”НИ ТЎҒРИ АНИҚЛАБ ОЛАСИЗ. Рўйхатни ѐзишингизнинг бошқа фойдали тарафлари ҳам бор. Қолган тарафлари ҳақида лидерингиздан сўраб билинг. РЎЙХАТ ҚАНДАЙ ЁЗИЛАДИ? Лидерингизнинг (сизни ишга таклиф қилган кишининг) рўйхат намунасини кўринг. Ҳар қайси рўйхатда гуруҳ номи, кишиларнинг исми, ҳар бирининг сизга бўлган ишонч даражаси, маълумот даражаси (хоҳласангиз телефон номери ва электрон почта адреси) бўлиши керак. Рўйхатлар дафтарчаси ѐки китобча ясанг янги ҳамкорларингиз учун кўпайтиринг ва уларга тарқатинг. Аввало оила аъзоларингизнинг, қариндошларингизнинг ва дўстларингизнинг исмларини ѐзинг ва ҳар гуруҳни категорияларга ажратинг. Масалан: Оилам, дўстларим, қариндошларимиз, қўшнилар, синфдошларим, курсдошларим, ҳамкорларим, бошқа мамлакат ѐки шаҳарларда яшайдиган яқинларим ва дўстларим, янги танишлар. Келажакда янги таниш ортирганингизда исмларини рўйхатга ѐзиш учун ҳозирданоқ бўш жой қўйинг. Рўйхатни ѐзиш вақтида қуйидаги тартибга риоя қилинг: 1. Дастлаб гуруҳларингизни аниқланг. 2. Рўйхатни ѐзишни биринчи гуруҳдан бошланг. 3. Сиз биладиган ва сизни биладиган кишиларнинг исмини ѐзинг. 4. Биринчи гуруҳ билан боғлик ҳамма маълумот ѐзилганига ишонч ҳосил қилганингизда иккинчи ва кейинги гуруҳларга ўтишингиз мумкин. Биринчи гуруҳни тугатмасдан иккинчи гуруҳга ўтманг. 5. Фикрингизни бир жойга тўпланг ва кишиларнинг исмини эслаб ѐзинг. Кейин ҳар бирининг ишонч даражасини ѐзинг. Ишонч даражаси бирдан бешгача (1-5) бўлади. Ишонч даражасини белгилаш мисолини лидерингиздан сўранг. 6. Танишларингизнинг маълумот даражасини ѐзинг. Маълумот даражаси бирдан учгача (1-3) бўлади. Буни қандай қилишни лидерингиздан сўранг. Энди рўйхатни ѐзишни ўргандингиз. Тўлиқ маълумотга эга бўлган мукаммал рўйхатга эга бўлиш, ишларингизнинг натижасига ижобий таъсир қилади. Шунинг учун уни ѐзишда вақтингизни ва кучингизни аяманг. Агар 11 LNS исм рўйхатингиз тўғрива фойдали чиқишини хоҳласангиз, қуйидагиларга ҳам албатта эътибор беринг.Бу маслаҳатларга риоя қилинг: 1. Агар сизнинг танишларингиз атиги 5 киши бўлса ҳам уларни рўйхатингизга ѐзинг. Статистикаларга кўра, ҳар 30ѐшга кирган киши ўртача 2500 танишга эга. 2. Рўйхатингизда қанча кўп киши бўлса, лидерингиз сизга шунча кўп ишонади ва сизга кўпроқ ва жиддий эътибор қаратади. Ҳеч бўлмаганда 500киши исмини албатта ѐзинг. 3. Рўйхатни ҳеч кимнинг ѐрдамисиз ўзингиз ѐзишингиз керак. Бу ишни бировга топширманг. 4. Телефон дафтарингизда ҳамма дўстларингиз ва қариндошларин- гизнинг исми бўлганда ҳам ундан фойдаланманг, ўзингиз ѐзинг.Нима учун ундан фойдаланиш мумкинэмас? Лидерингиздан сўранг. 5. Ёзган кишиларингиздан бирор киши “бу бизнесни тушунолмайди” деб ўйласангизѐки унинг етарли пули бўлмаса, уни ўзингизнинг гуруҳингиздан ўчирманг! Ўчириб ташласангиз, уларни бойиш имкониятидан маҳрум қиласиз ва ўзингизнинг гуруҳингизга зарар келтирасиз. Ўйлаб кўринг, бойиб кетганингизни кўрган ва сиз исмини ўчирган кишилар сиздан хафа бўлишади. Сиз ўзингизни оқлай олмайсиз. 6. Бой-камбағал, қари-ѐш, муваффақиятли-муваффақиятсиз, маълумотли- маълумотсиз бўлса ҳам ҳеч кимни эътибордан четда қолдирманг. Ҳаммасига бу имкониятни беринг, бу бизнес билан танишиб чиқишсин. Танлаш ҳуқуқини уларнинг ўзига беринг. Ҳеч қачон уларнинг тақдирини ҳал қилманг! “Бу бизнес билан шуғуллана оладими, йўқми?” деган саволга жавоб қидириш ўрнига, бу танлаш ҳуқуқини ҳар кишининг ўзига қўйиб беринг. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling