Тармокли маркетинг (mlm)


Таклиф қилинадиган кишиларни икки гуруҳга ажратиш мумкин


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/15
Sana18.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1584935
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
8 Asos

Таклиф қилинадиган кишиларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: 
1 – ГУРУҲ

Энг яқин дўст ѐки яқин қариндош, касбдошларни 
таклиф қилиш.
Сиз уларга шу тарзда гапирсангиз фойдалироқ бўлади: 
“Бир мунча 
вақтдан бери бир ажойиб бизнес билан шуғулланяпман ва яхши фойда 
кўряпман. Бу бизнесни сизга бирданига ѐқиб қолишига кафолат 
бермайман.Лекин етарлича ғайрат кўрсатсангиз бу бизнесда яхши даромад 
олишингизга ишонаман”. 
Бу сўзларингиздан кейин сизга шу мазмунда савол беришади: “У 
қандай бизнес? Мендан нима талаб қилинади? Тўлиқроқ маълумот бер.” 
Сизнинг жавобингиз тахминан шундай бўлиши керак: “Азиз дўстим, бу 
жиддий масала. Сенга тушунтириш учун вақтимиз ҳам етмайди, бемалол 
гаплашадиган жойимиз ҳам йўқ. Агар қизиқсанг бир-икки соат вақтингни 
ажрат, сенга каталог ва ҳужжатлар ѐрдамида бу бизнес ҳақида тўлиқ 
маълумот бераман.
Эътибор беринг:Иш ҳақида дўстингизга тамоман маълумот 
берманг!Кўп илтимос қилишса, шундай дейишингиз мумкин: “Бизнесни 
тўлиқ тушунтиришим учун вақтимиз кам, олишингиз керак бўлган маълумот 
эса кўп. Ҳатто нимадан бошлашни ҳам билмайман. Шошилмасликни тавсия 


13 LNS 
қиламан. Жиддий суҳбат учун жиддий жой ва етарли вақт керак. Яхшиси, 
келинг, ҳозирча вақт ва жойни аниқлаб (белгилаб) олайлик”. 
2 – ГУРУҲ
:
Сиздан каттароқ ѐшда ѐки баландроқ лавозимда 
бўлишса. 
Агар дўстларингиз ва қариндошларингиз сиздан катта ѐшда, 
бадавлатроқ ѐки баландроқ лавозимда бўлсалар ушбу суҳбат мақсадга 
мувофиқ бўлади:
“Яқинда бир бизнес билан танишдим. Менимча мароқли ва даромадли 
иш. Шахсан мен бу ишдан баҳра оламан. Аммо бу ишда янада кўпроқ 
муваффақиятга эришиш учун ўзимдан каттароқ бир кишининг маслаҳати 
фойдали бўларди. Менга 1-2 соат вақт ажратинг, сизга каталог ва керакли 
ҳужжатлар ѐрдамида тўлиқ маълумот берай. Менга сизнинг маслаҳатингиз 
зарур”. 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling