Тармокли маркетинг (mlm)
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
8 Asos
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПРЕЗЕНТАЦИЯ ВАҚТИ
- ПРЕЗЕНТАЦИЯГА ТАКЛИФ ҚИЛИНГАНЛАР СОНИ
Саволлар: А) Нега презентация таклиф қилинаѐтган шахснинг яшаш жойида ўтказилмаслиги керак? В) Нега презентация жуда шинам ва қимматбаҳо офисларда ўтказилмаслиги керак? Презентация ўтказишнинг бошқа нозик томонларини лидерингиздан сўранг. ПРЕЗЕНТАЦИЯ ВАҚТИ: 1.Презентация олдиндан келишилган аниқ вақтда ўтказилиши керак. Презентациянинг қанча давом этиши ҳам, олдиндан белгиланиши керак. Агар таклиф қилинган киши 20 дақиқа кечикса учрашув бекор қилинади ва презентация ўтказилмайди. ВАҚТНИ ҚАДРЛАШ- БИЗНЕСИМИЗНИНГ АСОСИЙ ДАСТУРЛАРИДАН. 16 LNS 2. Презентация шундай бир вақтда ўтказилиши керак-ки, таклиф қилинган дўстларимизнинг ундан бир соат олдин ва бир соат кейин муҳим ишлари бўлмаслиги керак. Акс ҳолда у кишининг хаѐли ўша бошқа ишда бўлади. ПРЕЗЕНТАЦИЯГА ТАКЛИФ ҚИЛИНГАНЛАР СОНИ: Энг тўғриси-бир киши учун презентация ўтказиш. Чунки презентатор бутун диққатини бир кишига қаратади ва унинг ҳамма саволларига тўлиқ жавоб бериш учун вақт топади. Бир кишидан кўп қатнашчиси бўлган презентациянинг манфий тарафлари: а) Манфий фикрлашга мойил (отрицательный) бир киши қолган қатнашчиларнинг ҳам фикрини бузади ва уларнинг бизнесга кириш эҳтимоли камаяди. в) Презентаторнинг диққати ва кучи бир неча кишига сарфланади ва унинг гапларининг таъсири камаяди. с) Агар презентация бирор бир сабаб билан ўтказилмаса, бирданига бир неча кишини йўқотишингиз мумкин. d) Қатнашувчилар ўзаро рақобатлашиб келгуси презентацияларда яна кўпроқ яқинларини олиб келишлари мумкин. Инсонларнинг кўплигининг презентацияга манфий таъсири бор. e) Кўп кишилик суҳбатларга қўшилганлар “ДОИМИЙ ХАРИДОРЛАР ТИЗИМИ (MLM)-да ишлаш учун нотиқ (оратор) бўлишим керак”- деб ўйлаши мумкин. Бу фикр унда шубҳа ва қўрқув уйғотади. Агар бу кишининг бир ўзига презентация ўтказилса, қуйидагича фикрлайди: -Мен ҳам бу презентатордек вақти келиб каталог ѐрдамида бир кишига презентация ўтказа оламан. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling