Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти фани Ўқитувчи: Наврўз-зода З. Б


Ҳар йили 700-750 млрд.т. Пўлат эритилади. Пўлат эритишда Xитой, Япония, АҚШ, Россия, Германия, Корея Республикаси, Бразилия, Англия, Франция, Италия каби давлатлар етакчи ҳисобланади


Download 305.74 Kb.
bet2/3
Sana03.02.2023
Hajmi305.74 Kb.
#1149646
1   2   3
Bog'liq
tarmoq iqtisod

Ҳар йили 700-750 млрд.т. Пўлат эритилади. Пўлат эритишда Xитой, Япония, АҚШ, Россия, Германия, Корея Республикаси, Бразилия, Англия, Франция, Италия каби давлатлар етакчи ҳисобланади.

Жаҳонда

  • Ривожланаётган мамлакатлар рангли металлургияда хомашё ресурсларни етқазиб беришга ва ривожланган мамлакатлар эса истеъмолга тайёр рангдор металлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
  • Maсалан, мис рудаларини қазиб олиш ва жаҳон бозорига чиқаришда Марзказий Африкадаги Замбия ва Канго Демократик Республикаси давлатлари етакчилик қилади. Уларнинг ҳудуди бўйлаб “Мис минтақаси” деб аталадиган мисга бой ҳавза ётади.
  • Бундан ташқари, бундай ресурсларга Чили, АҚШ, Канада ҳам анча бой. Toза (рафинад) мисни ишлаб чиқаришда эса АҚШ, Япония, Германия, Франция каби ривожланган мамлакатлар етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда

  • Рангли металлургия асосан Ангрен-Олмалиқ кон-металлургия комбинатида тўпланган. Ушбу саноат мис, рефрактер металлар ва олтин ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Олмалиқ кон-металлургия комбинати ушбу соҳада энг йирик корхона ҳисобланади. Волфрам рудалари ва молибден асосида қийин эрийдиган ва иссиқликда қарши металл (Чирчиқ шаҳар) топилган.
  • Республикада олтин қазиб олиш саноатининг иккинчи йирик маркази – Навоий кон металлургия комбинатидир. Комбинат Мурунтов ва бошқа олтин конларини ишга тушириш мақсадида 1958 йилдан бошлаб қурила бошлаган. Унинг асосий ишлаб чиқариш қувватлари Зафаробод, Нуробод, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарларида жойлашган. Янги қувватларни ишга тушириш жадал олиб борилмоқда. Зарафшонда 1993 йилда ташкил этилган олтин қазиб олиш бўйича Ўзбекистон-АҚШ «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси 1995 йилнинг май ойидан маҳсулот бера бошлади.
  • Республикада 40 та олтин кони аниқланган бўлиб, ҳозир бу конларнинг фақат 12 таси қазилмоқда. Олтинниг асосий заҳиралари Марказий Қизилқумдаги олтин конларида мужассам. Шу билан бирга ўзбек олтини жаҳоннинг энг юқори сифат стандартларига мос бўлиб, тўртта тўққиз рақами билан баҳоланади ва у охирги 20 йилда рекламация олгани йўқ. Сўнгги йилларда у сифати учун бир неча бор халқаро совринлар билан тақдирланди.
  • Ҳозирги Ўзбекистоннинг олтин заҳиралари дунёнинг энг машҳур ва ишончли банкларида сақланмоқда. Улар орасида немис «Дойче банк»и ва Швейцариянинг «ЮБС» банки бор. Республика ҳукумати катта даромад олиш учун бу олтинни маълум вақтга валютага айлантирмоқда. Олтин заҳираларини гаровга олиб, Ўзбекистонга стратегик иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратилмоқда. Ўзбекистон олтин қазиб чиқариш бўйича дунёда еттинчи ўринга, МДҲ да эса иккинчи (Россиядан кейин) ўринни эгаллайди. Аҳоли жон бошига олтин ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Ўзбекистон МДҲда биринчи ва дунёда тўртинчи ўринда туради.

Download 305.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling