Тасаввурни ривожлантирувчи машғулотлар 1-Машғулот Мақсад: Болаларда тасаввурни ривожлантириш. 1– машқ


Download 1.19 Mb.
bet1/8
Sana24.12.2022
Hajmi1.19 Mb.
#1054488
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Тасаввур


Тасаввурни ривожлантирувчи машғулотлар
1-Машғулот
Мақсад: Болаларда тасаввурни ривожлантириш.
1– машқ. “Ойна ортидан сўзлашиш”
Тасаввур қиламиз, ўртоғингиз дўконда, сиз ташқаридасиз. Дўстингизни мимикасига эътибор беринг, у сизга ниманидир тушинтирмоқчи.
2– машқ. “Хаводаги харфлар”.
Бошловчи болаларга хаводаги харакатлари орқали харфлар чизади. Болалар топишга харакат қиладилар.
3– машқ.”Сирли расмлар”
Болаларга расмли карточкадаги расмни сўзлар орқали тушунтирилади. Топган болага карточка берилади. 4 та расм йиғган бола ғолиб саналади.
4– машқ.”Мен кимман”
Болаларга бир бирларига қараб туриб олиш ( 2 қатор бўлиб) таклиф қилинади. Орқаларига расмли карточкалар илинади. Қарама-қарши турган бола орқасидаги расмни кўрсатади. Қаршисидаги боладан “мен кимман” деб сўрайди. Унга кимлигини сўзлар орқали тушунтириб бериш керак.
2-Машғулот
Мақсад: Ушбу методика мактабгача ёшдаги болаларнинг тасаввурини ривожлантиришга ёрдам беради.
Саломлашиш муҳитини яратиш.

Ҳар бир машғулот олдинги машғулотда фойдаланилмаган саломлашиш усулини қўллашдан бошланади.




  1. Бу кимнинг уйчаси?” методикаси

Методика диққат, идрок ва хотиранинг ривожланганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиб, 4-6 ёшдаги болалар учун мўлжалланган.
Болаларга 10 сония вақт давомида аввал 1-расм кўрсатилади. Унда ҳайвончалар ўзларининг уйчаларида жойлаштирилгани кўрсатилган. Сўнг расмни олиб қўйиб, ҳайвончалар уйчаларидан ташқарида тасвирланган 2-расм кўрсатилади. Бола ҳайвончаларни қайси уйда яшашини топиб, уйча билан ҳайвончани қалам билан бирлаштириб қўйиши лозим. Бунинг учун болага 40 сония вақт берилади.
Методика материали: Ҳайвончалар ва уларнинг уйчаси чизилган расм.
Кўрсатма: Ҳозир сизга 1-расм кўрсатилади, сиз қайси ҳайвонча қайси уйчада жойлашганлигини яхшилаб кўриб олишингиз лозим. Сўнг расм олиб қўйилади ва 2-расм кўрсатилади. 2-расмда ҳайвончалар уйчаларидан ташқарида тасвирланган. Сиз ҳар бир ҳайвончага уйчасини топиб беринг ва қалам билан бирлаштиринг.
1-расм.

2-расм



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling