16-савол. Контактсиз кучланиш кўрсаткичларининг вазифаси нимадан иборат? (2.1.38)
a). 6-35 кВ ОТҚ ва ЁТҚларда кучланиш бор-йўқлигини текшириш.
б). кучланиш бор-йўқлигини текшириш
в). 6-35 кВ ҲЛларда кучланиш бор-йўқлигини текшириш.
г). 6-35 кВ ҲЛ, ОТҚ ва ЁТҚларда кучланиш бор-йўқлигини текшириш.*
17-савол.Контактсиз кучланиш кўрсаткичи қайси қисмлардан иборат? (2.1.39)
a) Ишчи қисм, зарядловчи ускуна ва 110 кВ кучланишли изоляцияловчи телескопик штангадан.*
б) ишчи қисм, зарядловчи ускуна ва 35 кВ кучланишли изоляцияловчи телес-копик штангадан.
в) ишчи ва уловчи қисмдан.
г) ишчи қисм ва зарядловчи ускунадан.
18-савол.Контактсиз кучланиш кўрсаткичи қандай ишлайди? (2.1.39)
a) кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмига яқинлаштирилган сари газоразрядли индикатор лампа ёнади.
б) кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмига яқинлаштирилган сари частотаси кўпайиб борувчи узуқ-узуқ ёруғлик сигнали беради.*
в) газоразрядли индикатор лампадан сиғим токи ўтганда ёнади.
г) кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмига яқинлаштирилган сари частотаси кўпайиб борувчи ёруғлик сигнали беради.
19-савол. Контактсиз кучланиш кўрсаткичини ерга улаш талаб қилина-дими? (2.1.40)
a) устундан туширилган ерга улагичга ўрнатилади.
б) ҳар доим талаб қилинади.
в) талаб қилинмайди.*
г) таъқиқланади.
20-савол. 1000 Вгача бўлган электр ускуналарда кучланиш бор йўқли-гини текшириш учун назорат лампасидан фойдаланиш мумкинми? (2.1.44)
a) тақиқланмайди.
б) руҳсат этилади.
в) ҲЛдан ташқари ҳолатларда рухсат этилади.
г) ман этилади.*
21-савол.1000 Вгача бўлган электр ускуналарда кучланиш бор йўқлиги-ни текшириш учун қандай асбоблардан фойдаланилади? (2.1.45)
a) икки қутбли ва сиғим токи таъсирида ишлайдиган бир қутбли кучланиш кўрсаткичидан.*
б) икки қутбли ва бир қутбли кучланиш кўрсаткичидан.
в) икки қутбли ва контактсиз кучланиш кўрсаткичидан.
г) кучланишни кўрсатувчи газоразрядли индикатор лампалар ва икки қутбли кучланиш кўрсаткичидан.
Do'stlaringiz bilan baham: |