“тасдиклайман” “Худудий электр тармоклари”аж сирдарё филиали Бош мухандиси Т. Х. Мирзаев


-савол. Заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?


Download 196.88 Kb.
bet104/107
Sana08.03.2023
Hajmi196.88 Kb.
#1248614
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Bog'liq
Билим синови савол-жавоблари

42-савол. Заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
а)заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол солқин ва соя жойга олиб чиқиш, жабрланувчини чалқанча ётқизиш, елпиш орқали шамол бериш, бошини тагига букланган кийимдан ясалган ястиқчани қўйиш, нашатир спирти ҳидла-тиб туриш керак.
б) заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол газланган зонадан олиб чиқиш, нафас олишига халал берувчи кийимининг тугмаларини ечиш, сув сепиш, ҳўлланган латта ёки муз қўйиш, сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массаж ўтказиш лозим.
в) заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол боши танасидан пастроқ туради-ган қилиб, чалқанча ётқизиш, нафас олишда сиқувчи кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш, юзига совуқ сув сепиш, нашатир спиртига ҳўлланган пахтани ҳидлатиш, юзига шапатилаб уриш лозим.
г) заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол газланган зонадан олиб чиқиш, нафас олишига халал берувчи кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш, жабрланувчини ётқизиш, оёғини кўтариб қўйиш, баданини ишқалаш, устига иссиқ нарса ёпиб қўйиш, нашатир спирти ҳидлатиб туриш керак.*
43-савол. Азот оксидлари билан заҳарланганда нима қилиш керак?
а)азот оксидлари билан заҳарланишда жабрланувчига ичимлик содаси қўшилган совуқ сут ичириш керак.
б)азот оксидлари билан заҳарланишда жабрланувчига совуқ ва газланмаган тоза сув ичириш керак.
в)азот оксидлари билан заҳарланишда жабрланувчига ичимлик содаси қўшилган иссиқ сут ичириш керак.*
г)азот оксидлари билан заҳарланишда жабрланувчига активизированний уголь таблеткасини сув билан ичириш керак.
44-савол. Хлор билан заҳарланганда нима қилиш керак?
а) хлор билан заҳарланишда кўзлар, бурун, оғизни (бир стакан сувга ярим чой қошиқ) ичимлик содаси эритмаси билан ювиш ва жабрланувчига ичимлик содаси қўшилган илиқ сутни майда қултум билан ичириш лозим.*
б) хлор билан заҳарланишда оғиз ва бурунни ичимлик содасининг эритмаси аралаштирилган(бир чой қошиғи миқдорида) сув билан ювиш ва жабрла-нувчига газланмаган сув ҳамда илиқ сутни аста секинлик билан ичириш лозим.
в) хлор билан заҳарланишда нафас олиш йўллари орқали сирка ёки лимон кислотасининг кристаллари қўшилган(бир стакан сувга ярим чой қошиғи) сувнинг буғидан нафас олдириш ва илиқ сут ичириш лозим.
г) хлор билан заҳарланишда жабрланувчининг ошқазонини илиқ сув билан ювиш, қайт қилдириш, тузли ич сургич (бир стакан сувга 1-2 ош қошиқ аччиқ туз) эритмаси ичириш ва зудлик билан даволаш муассасасига етказиш лозим.

Download 196.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling