61-савол. Иш жараёнида бригада аъзолари устидан назорат кимга юкла-нади?
а) иш бажарувчига (кузатувчига) юкланади.*
б) иш рахбарига юкланади.
в) кузатувчига юкланади.
г) ишга қўювчига юкланади.
62-савол. Иш жараёнида иш бажарувчи (кузатувчи) бригада аъзолари устидан назоратни қандай олиб бориши керак?
а) иш жараёнида бригада аъзолари устидан иш рахбари тўла назорат олиб бориши керак.
б) ишга қўювчи ва иш бажарувчи томонидан бригада аъзоларига йўриқнома ўтказилгандан кейин назорат олиб бориш шарт эмас.
в) у иложи борича хавфи кўпроқ иш бажарилаётган жойда бўла туриб, ўз ишини шундай ташкил қилиши керакки, ўша ерда туриб ишлаётган бригада аъзолари ишини назорат қила оладиган бўлсин.*
г) иш бажарувчи ҳар бир бригада аъзосига йўриқнома ўтгандан кейин алоҳида назорат олиб бориши керак.
63-савол. Иш бажарувчи (кузатувчи) иш жойидан вақтинча кетиши ке-рак бўлиб қолса унинг ўрнига ким қолади?
а) иш рахбари, иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат этишга рухсат этувчи қолиши мумкин.
б) ишлар тўхтатилиб, бригада иш жойидан чиқарилади.
в) иш бажарувчи (кузатувчи) иш жойидан вақтинча кетиши таъқиқланади.
г)* иш рахбари, ишга қўювчи ёки наряд бериш хуқуқига эга бўлган ходим қолиши мумкин.
64-савол. Иш бажарувчи (кузатувчи) иш жойидан вақтинча кетиши зарур бўлганда, агар унинг ўрнини алмаштириш имкони бўлмаса, иш бажарувчи (кузтувчи) нима қилади?
а) бригадани иш жойидан вақтинча чиқариши шарт.*
б) бригада аъзолари ишини давом эттириши мумкин.
в) бригада аъзоларидан 4 гуруҳга эга бўлган ходимни тайинлаб кетиши мумкун.
г) иш бажарувчи иш жойини ташлаб кетиши мумкин эмас.
65-савол. 1000 Вгача кучланишли электр қурилмада фармойиш билан иш бажарганда, иш бажарувчи қисқа муддатга иш жойидан кетиши мумкинми?
а) тақиқланади.
б) рухсат этилади.*
в) мумкин эмас.
г) камида 3 гуруҳга эга бўлган ходимни тайинлаб кетиши мумкун.
66-савол. Иш жараёнида бригада аъзоларидан бири ёки бир нечаси иш жойидан вақтинча кетиши мумкинми?
а) иш рахбарининг рухсати билан мумкин.
б) ишга қўювчининг рухсати билан мумкин.
в) иш бажарувчининг рухсати билан мумкин.*
г) мумкун эмас
Do'stlaringiz bilan baham: |