50-савол. Ишга қўювчи ишга қўйишдан олдин нима қилиши керак?
а) иш жойини ўз кўзи билан кўриб чиқиш лозим.
б) иш жойида ерга улагичлар ўрнатилганлигига ишонч хосил қилиши шарт.
в) иш жойини тўсиқлар билан ўраб чиқиши лозим.
г) иш жойини таёрлаш бўйича техник чораларнинг бажарилганлигига ишонч хосил қилиши шарт.*
51-савол. Ишонч қандай хосил қилинади?
а) ишонч шахсан кўриш билан, тезкор журналдаги ёзувлар бўйича, тезкор схема бўйича ёки навбатчи, тезкор-таъмирловчи ходим ва истеъмолчилар ходимларининг хабарлари бўйича ҳосил қилиниши мумкин.*
б) ишонч шахсан кўриш билан, тезкор схема бўйича ёки навбатчи, тезкор-таъмирловчи ходимларнинг хабарлари бўйича ҳосил қилиниши мумкин.
в) ишонч шахсан кўриш билан, тезкор журналдаги ёзувлар бўйича ёки навбатчи ходимларининг хабарлари бўйича ҳосил қилиниши мумкин.шахсан ўзи текшириб кўриши лозим.
г) тезкор журналдаги ёзувлар бўйича, схема бўйича ёки навбатчи, тезкор-таъмирловчи ходим ва истеъмолчи ходимларнинг хабарлари бўйича ҳосил қилиниши мумкин.
52-савол. Иш рахбари ёки иш бажарувчи (кузатувчи) ишга қўйишдан олдин нима қилиши керак?
а) техник тадбирларнинг тўлиқ бажарилганлигини текшириши шарт.
б) ишга қўювчидан иш жойларини таёрлашда қандай чоралар кўрилганлиги-ни аниқлаши ва шахсан бу таёргарликни иш жойлари чегарасида кўздан кечириб текшириши шарт.*
в) электр ускуналари ўчганлигига ишонч хосил қилиши учун шахсан ўзи текшириб кўриши лозим.
г) ишга қўювчидан иш жойларини таёрлашда қандай чоралар кўрилганлиги-ни аниқлаш учун кўздан кечириб чиқиши шарт.
53-савол. Иш раҳбари иш жойи тайёрлигини ким билан бирга текши-ради?
а) IV гуруҳга эга бўлган таъмирловчи ходим билан текширади.
б) мустақил бир ўзи текшириши мумкин.
в) ишга қўювчи билан бирга ёки унинг рухсати билан ўзи мустақил текшири-ши шарт.*
г) III грухга эга бўлган навбатчи ходим билан бирга текшириши шарт.
54-савол. Иш бажарувчи иш жойини тайёрлигини ким билан бирга тек-ширади?
а) иш раҳбари билан бирга текшириши шарт.
б) ишга қўювчи билан бирга текшириши шарт.
в) III груҳга эга бўлган навбатчи ходим билан бирга текшириши шарт.
г) иш рахбари ёки ишга қўювчи билан бирга текшириши шарт.*
Do'stlaringiz bilan baham: |