28-савол. Диэлектрик этик ва калишлар қаерда нима мақсадда ишлати-лади? (2.1.53)
а) ёпиқ жойларда ҳамда ёғингарчилик бўлмаганда очиқда жойлашган электр ускуналарида асосий ҳимоя воситаси сифатида.
б) ёпиқ жойларда ҳамда ёғингарчилик бўлмаганда очиқда жойлашган электр ускуналарида қўшимча ҳимоя воситаси сифатида.*
в) ўта зах хоналардан ташқари бошқа барча ёпиқ жойларда жойлашган 1000 В гача ва ундан юқори кучланишли электр ускуналарида қўшимча ҳимоя воситаси сифатида.
г) ёпиқ жойларда диэлектрик калишлар ва очиқ жойларда диэлектрик этиклар асосий ҳимоя воситаси сифатида.
29-савол. Кўчма ерга улагичлар нима мақсадда ишлатилади? (2.1.81)
a) одамларни ўчирилган ток ўтказувчи қисмларда ишлаётганда хатолик билан берилган ёки ташқи электр кучланиш таъсирида пайдо бўлган кучланишдан ҳимоя қилиш учун.*
б) одамларни электр ёйидан химоя қилиш учун.
в) одамларни ўчирилган ток ўтказувчи қисмларда ишлаётганда кучланишдан ҳимоя қилиш учун.
г) одамларни ўчирилган ток ўтказувчи қисмларда ишлаётганда хатолик билан берилган ёки ташқи электр кучланиш таъсирида пайдо бўлган кучланишдан ва электр ёйидан ҳимоя қилиш учун.
30-савол. Кўчма ерга улагичларнинг кўндаланг кесими қанча бўлиши керак? (2.1.83)
a) кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналари учун 35 мм2 дан, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналари учун эса 16 мм2 дан кам бўлмаслиги зарур.
б) кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналари учун 25 мм2 дан, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналари учун эса 16 мм2 дан кам бўлмаслиги зарур.*
в) кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналари ва кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналари учун 25 мм2 дан кам бўлмаслиги зарур.
г) кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналари учун 25 мм2 дан, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналари учун эса 10 мм2 дан кам бўлмаслиги зарур.
31-савол.Кўчма ерга улагичнинг тамғасида нима ёзилади? (2.1.86)
a) фақат рақами.
б) рақами ва кейинги кўрик санаси.
в) рақами ва ерга уловчи симларнинг кўндаланг кесими.*
г) фақат кўндаланг кесими.
Do'stlaringiz bilan baham: |