35-савол. Химоя камари нима мақсадда ишлатилади? (2.2.13)
a) таянчларда ишлаганда хавфсизликни таъминлаш учун.
б) таянчларда шикастланишлардан, ва электр токи уришидан сақлаш учун.
в) баландликда ишловчи ишчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун.*
г) юк кўтариш механизмларида ишлаганда хавфсизликни таъминлаш учун.
36-савол. Хавфсизлик арқони қандай химоя воситаси ва нима мақсадда ишлатилади? (2.2.17)
a) асосий ҳимоя воситаси, иш жойи монтёрнинг сақлагич камарини осма ар-қони билан ускуналар конструкциясига мустаҳкам ўрнашиб олиш имконини таъминлай олмайдиган масофаларда фойдаланилади.
б) қўшимча ҳимоя воситаси, иш жойи монтёрнинг сақлагич камарини осма арқони билан ускуналар конструкциясига мустаҳкам ўрнашиб олиш имкони-ни таъминлай олмайдиган масофаларда фойдаланилади. *
в) асосий ҳимоя воситаси, сақлагич камарини осма арқони шикастланганда ишлатилади.
г) қўшимча ҳимоя воситаси, сақлагич камарини осма арқони шикастланганда ишлатилади.
37-савол. Диэлектрик қўлқоплар, этиклар ва калишлар қандай кучла-ниш билан синалади? (3.1.41)
a) юқори кучланиш билан.*
б) 1000 Вгача кучланиш билан.
в) 6 кВ ва 15 кВ билан.
г) 6 кВ ва 10 кВ билан.
38-савол. Изоляцияловчи дастакли чилангарлик йиғув асбоблари қанча кучланиш билан синалади? (3.1.53)
a) қабул қилиш-топшириш синовларида 3 кВ кучланиш ва ишлатиш мобай-нида эса 2 кВ билан.
б) қабул қилиш-топшириш синовларида 6 кВ кучланиш ва ишлатиш мобай-нида эса 1 кВ билан.
в) қабул қилиш-топшириш синовларида 6 кВ кучланиш ва ишлатиш мобай-нида эса 2 кВ билан.*
г) қабул қилиш-топшириш синовларида 3 кВ кучланиш ва ишлатиш мобай-нида эса 1 кВ.
39-савол. Монтёрнинг сақлагич камарлари ва хавфсизлик арқонлари қандай синовлардан ўтказилади? (3.2.11)
a) динамик.
б) статик.*
в) статик ва динамик.
г) динамик ва электр.
40-савол. Монтёрнинг сақлагич камарлари статик синовдан қандай ўткзилади? (3.2.12)
a) қабул қилишда карабинга 300 кг, даврий ишлатиш синовларида эса 225 кг оғирликдаги юк билан 3 минут.
б) қабул қилиш ва даврий ишлатиш синовларида 225 кг оғирликдаги юк билан 5 минут.
в) қабул қилишда карабинга 300 кг, даврий ишлатиш синовларида эса 225 кг оғирликдаги юк билан 10 минут.
г) қабул қилишда карабинга 300 кг, даврий ишлатиш синовларида эса 225 кг оғирликдаги юк билан 5 минут.*
Do'stlaringiz bilan baham: |