41-савол. Газлардан заҳарланганда одамда қандай ўзгаришлар содир бўлади?
а) газлардан заҳарланганда одамда умумий ҳолсизлик, бўшашиш, кучли қизиш, тери қизариш,
тер чиқиш кўнгил айниши ва қайт қилиши мумкин.
б) газлардан заҳарланганда одамда бош оғриғи, маст ва уйқи ҳолатга келиши, боши тез - тез
айланиши, юракнинг пульси бир дақиқада 100 - 120 уришгача етиш ва қайт қилиши мумкин.
в) газлардан заҳарланганда одамда бош оғриғи, чаккада дуккилаш, қулоқда шанғиллаш,
умумий
ҳолсизлик пайдо бўлади, бош айланиши,
юракнинг тез уриб кетиши, кўнгил айниши ва қайт
қилиши мумкин.*
г) газлардан заҳарланганда одамда нафас сиқилиши, кўз қорачиғи кичрайи-ши, қўл-оёқлари
музлаши, пульс тез-тез уриши ва унинг овози секин чиқиши мумкин.
42-савол. Заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
а)заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол солқин ва соя жойга олиб чиқиш, жабрланувчини
чалқанча ётқизиш, елпиш орқали
шамол бериш, бошини тагига букланган кийимдан ясалган
ястиқчани қўйиш, нашатир спирти ҳидла-тиб туриш керак.
б) заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол газланган зонадан олиб чиқиш, нафас олишига халал
берувчи кийимининг тугмаларини ечиш, сув сепиш, ҳўлланган латта ёки муз қўйиш, сунъий нафас
олдириш ва юракка ташқи массаж ўтказиш лозим.
в) заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол боши танасидан пастроқ туради-ган қилиб, чалқанча
ётқизиш, нафас олишда сиқувчи кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш,
юзига совуқ сув сепиш, нашатир спиртига ҳўлланган пахтани ҳидлатиш, юзига шапатилаб уриш
лозим.
г) заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол газланган зонадан олиб чиқиш, нафас олишига халал
берувчи
кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш, жабрланувчини
ётқизиш, оёғини кўтариб қўйиш, баданини ишқалаш, устига иссиқ нарса ёпиб қўйиш, нашатир
спирти ҳидлатиб туриш керак.*
Do'stlaringiz bilan baham: