«тасдиклайман» «Туронбанк» атб сурхондарё бхм рахбари И. Р. Маматалиев
Download 39.09 Kb.
|
абдурахимов аброр[1]
7. Шартноманинг бошқа шартлари
7.1.Мазкур шартномага асосан навбатдаги гаров таъқиқланади. Фақат Гаровга олувчининг розилиги билан алоҳида ҳоллар бундан мустасно. Гаров нарсасини алмаштиришга Гаровга олувчининг ёзма розилиги билан йул кўйилади. 7.2. Мазкур шартномага қадар, ушбу гаров нарсаси ҳеч кимга сотилмаган, гаровга қўйилмаган, низода(тортишувда) эмаслигини ва хатланмаганлигини тарафлар тасдиқлайдилар. 7.3. Ушбу билан Гаровга кўювчи унинг ва қарз олувчининг кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган барча маълумотларни Гаровга олувчи томонидан Банклараро кредит бюросига тақдим этилишига розилик беради. 7.4.Агар гаров билан таъминланган мажбурият қисман бажарилганда ҳам Гаровга олувчи гаровга қўйилган мулкнинг ҳаммасига эгалик ҳуқуқини саклайди. Агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаса, Банкнинг талаби гаровга қўйилган мулкнинг қийматидан қондирилади. Ўзаро келишувга эришилмаганда, ундирувни гаров нарсасига қаратиш суднинг қарорига асосан амалга оширилади. 7.5.Ундирувни гаров нарсасига қаратишда Банкнинг талаби бошқа кредиторлардан устунликда қаноатлантирилади. Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган мустаснолардан ташқари. 7.6.Гаров нарсасини сотишдан олинган маблағ Банк талабини қоплашга етарли бўлмаса, етмаган пул маблағини кредит олувчининг бошқа мулкидан қонунда белгиланган тартибда олиш хуқуқига эга. 7.7. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлик бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси конун ҳужжатлари билан тартибга солинади. 7.8 Ўзбекистон Республикасииинг "Нотариат тўғрисида"ги қонуннинг 64-моддасига асосан юқоридаги гаров нарсасига мажбурият тўлиқ бажарилгунига кадар Банк томонидан таъқиқ қўйилади. 7.9. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров реестри” тўғрисидаги қонунининг 8,9 ва 10-моддаларига асосан мазкур гаров нарсаси тўғрисида Гаров реестрига ёзув киритилади. Гаров реестрига ёзув киритилиши тўғрисида Гаровга қўювчининг ёзма розилиги олинади. 7.10. ЎзбекистонРеспубликаси "Гаров тўғрисида"ги қонуннинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 25-моддасига асосан гаровга қўювчинииг конуний никоҳда турмаслиги тўғрисидаги (ёки никоҳидаги эр (ёки хотини) нинг гаровга қўйилишига розилиги ҳақида) аризаси олинган ва мазкур шартномага илова қилинади. 7.11. Мазкур шартнома томонлар имзолаганларидан сўнг кучга киради. Гаров “Гаров тўғрисидаги” конуннинг 32-моддасига асосан бекор бўлади. 7.12. Ушбу шартномага киритилган барча ўзгартириш ва кўшимчалар, унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи илова сифатида ёзма равишида расмийлаштирилиб, томонлар имзолаганларидан ва муҳр билан тасдиқланганидан кейингина ҳақиқий ҳисобланади. 7.13. Мазкур шартнома тузатишларсиз бир хил юридик кучга эга бўлган иккита нусхада тузилиб, томонларнинг ҳар бирида бир нусхадан берилди. Download 39.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling