«Тасдиклайман» ятт


Download 262,38 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi262,38 Kb.
#1538689
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ЯТТ НАЗАРОВ Кувасой Нон ва нон махсулотлари ишлаб чикариш

«Тасдиклайман»

« _______ » ЯТТ


Назаров Азимжон Мухаммад ўғли


«_______» ноябр 2020 йил
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚУВАСОЙ ШАХАР
ЯТТ НАЗАРОВ АЗИМЖОН МАХАММАД ЎҒЛИ ТОМОНДАН НОН МАХСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИКАРИШНИ ТАШКИЛ КИЛИШ

Б И З Н Е С Р Е Ж А С И



Қувасой ш . - 2020 й.
МУНДАРИЖА:
1. Кириш.


2. Қарз олувчининг қискача тарифи.


3. Лойиханинг асосий мақсади ва йўналиши.


4. Бозор холатининг тахлили.


5. Ишлаб чиқариш режаси.


6. Ташкилий режа.


7. Молиявий режа.


1. КИРИШ.

Маълумки ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури қабул қилинган.
Унга кўра, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.
Хозирги бозор иқтисодиёти шароитида Республикамиз хукумати томонидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сохасини хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиб беришга алохида эътибор каратилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички махсулотдаги улушини ошириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун хукуматимиз томонидан салмоқли имтиёзлар хамда молиявий кўмаклар берилмоқда. Шу сабабли ушбу имкониятлардан фойдаланган холда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини ривожлантириш орқали жамият ва халқ манфаатларини кўзлаб харакат килмоқдалар. Хозирги кунда махсулот ишлаб чиқариш хамда хизматлар кўрсатиш қанчалик унумли ва арзон бўлса, корхона, ташкилот хамда ахолини ушбу махсулот ва хизматларга булган талабини қондириш шунча яхши бўлади.
Якка тадбиркор Назаров Азимжон Махамад ўғли ўзининг Низомидан келиб чиққан холда айнан давр талабига мос ва бозор шароитини ўрганган холда нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқариш орқали даромад топишни ўз зиммасига олган.
Хусусий тадбиркор бу борада кўпгина ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Жумладан, кредит маблағи эвазига сотиб олинадиган нон махсулотлари ишлаб чикариш учун хом-ашёлар ёрдамида нон махсулотлари ишлаб чиқариш ва замонавий сервис хизматлари кўрсатиш натижасида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан ўз фаолиятини ривожлантиришга эришишни таъминлашга қаратилган. Бозорни арзон махсулотлар билан таъминлаш, ахоли эхтиёжини қондириш ва ишлаб чиқарилган махсулотлар, шунингдек кўрсатилган хизматлар билан бозор шароитида ўз ўрнини топиш имкониятларини излаб топишни хар бир тадбиркор ўз олдига мақсад қилиб олиши керак. Хар бир тадбиркорнинг махсулоти хамда кўрсатаётган хизмати қанчалик арзон ва сифатли бўлса хамда бу махсулот билан бозорга чиқса, махсулотини реализациясидан даромад олиб ўзининг ва оиласининг ижтимоий-иқтисодий эхтиёжларини қондира олса, давлатимизнинг равнақига қўшган хиссаси хисобланади.
Лойиханинг асосий мақсади ўзининг хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, кредит маблағи эвазига сотиб олинадиган нон махсулотлари ишлаб чикариш учун хом-ашё эвазига кўрсатилаётган хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, ўзининг моддий-техника базасини яхшилаш, шунингдек янги турдаги замонавий усулда хизмат кўрсатишни ташкил қилиш натижасида асосий воситалардан оқилона фойдаланиш, истеъмолчиларни ушбу турдаги хизматларга бўлган талабини қондириш орқали пировард натижада даромад олиш хамда ундан самарали фойдаланиш хисобланади.

Download 262,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling