Тасдиқлайман” 10-мактаб директори Ф. Худойназарова


Фармоннинг асосий йўналишлари


Download 19.48 Kb.
bet2/2
Sana14.03.2023
Hajmi19.48 Kb.
#1268533
1   2
Bog'liq
6108-4884 қарор баённомаси

Фармоннинг асосий йўналишлари:
-таълим ташкилотлари битирувчиларини замонавий касбга эга бўлишлари учун уларда зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш;
-Миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, уларни янги авлодини яратиш, ўқув дастурларни ва стандартларни оптималлаштириш;
-таълим-тарбия муассасалари раҳбар ходимлари, педагог ва мураббийлари, профессор ўқитувчилари ва илм-фан соҳалари вакилларининг жамиятимиздаги ўрни ва мақомини ошириш уларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва фаолият самарадорлигига қараб моддий рағбатлантириш;
- малака ошириш тизимини “Ҳаёт давомида ўқиш” тамойилиш асосида такомиллаштириб бориш;
- илмий-тадқиқот ва таълими хизматларини кўрсатиш бўйича хусусий секторнинг салмоғини кенгаштириш;
- ҳудудларда нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали рақобат муҳитини шакллантириш, таълим соҳасидаги давлат хусусий шерикчилигини ривожлантириш каби йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Маърузачи ўз сўзи давомида фармоннинг халқ таълими тизимига тегишли бўлимларидан қуйидагиларга:
- 2021 йил 1-мартга қадар Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилиши;
-ПҚ-57306-сонли қарорида белгиланган фанлардан халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчиларни устозларига “Бош ўқитувчи” малака тоифаси, республикадаги олимпиада ва кўрик-танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларни устозларини малака тоифаси бир поғона кўтарилишини, 2020 йил 01-ноябрдан умумтаълим мактабларида синф раҳбарлик учун ойлик маошини 1.5 баробар оширилиши тўғрисида тўхталиб ўтди.
Нотиқ ўз сўзида ҳозирги кунда янги тараққиёти даврида таълим-тарбия ва илм-фан соxаларини ривожлантириш бўйича айни пайтда чикарилган фармон эканлиги айтиб ўтилди.Xалқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар болаларни бошлангич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайерлаш xамда бошлангич таълим ўқув дастурларининг ўзаро узвийлигини таъминлаш чоралари, аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадармактабгача таълимтизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва аxборот теxнологияларини жорий қилиш, Xалқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадарФинландиянинг таълим соxасидаги тажрибасини, шу жумладан ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқитиш методикалари ва педагог кадрларни тайерлаш, қайта тайерлаш ва малакасини ошириш тизимини xорижга xизмат сафарини ташкил этган xолда ўрганиб чиқилиши ушбу қарорга киритилганлиги педагогларга етказилди.
Xалқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, мактабгача таълим, Олий ва ўрта-маxсус таълим вазирлиги билан биргаликда Финландиянинг таълим соxасидаги тажрибасини, Ўзбекистон Республикаситаълимтизимига xамда Дастурга жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиши ушбу қарорга киритилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан ЎИБДЎ Т.Қурбонов, она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси У.Чориев, Рус тили фани ўқитувчиси Р.Давлатов ва Тарих фани ўқитувчиси Х.Бойсариеванинг ҳам фикр мулоҳазалари тингланди.
Юқоридаги масалалар юзасидан йиғилиш қарор қилади:



  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиети даврида таълим-тарбия ва илм-фан соxаларини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармони ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарори мазмун моxияти ўқитувчилар орқали кенг жамоатчиликка етказилсин.

  2. ЎИБДЎ Т. Қурбоновга:

-ММИБДЎ Ф. Жумаев билан биргаликда барча педагогик жамоа ва синф раҳбарларига ҳар ҳафтада бир соат маънавият ўқув соатларида ҳамда педагогларнинг методик кунларида машғулотлар ташкиллаштириб, мазкур Фармон, Қарорлар мазмун моҳияти ва Таълим соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан таништириб бориш вазифаси юклатилсин.

  1. Ушбу йигилиш қарорининг ижросини назорат килишни ўз зиммамда қолдираман.



Йиғилиш котиби: Ф.Жумаев.
Download 19.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling