Тасдиқлайман андижон давлат университети ректори: А. С. Юлдашев


Download 36 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi36 Kb.
#1063188
Bog'liq
ТТЖ шартнома асосийси


ТАСДИҚЛАЙМАН
Андижон давлат университети
ректори: А.С.Юлдашев
_______________________________


ШАРТНОМА № ___

Тузилди, ушбу шартнома шу ҳақидаким, бир тарафдан, ТТЖдан жой берувчи университет, иккинчи тарафдан, жой олувчи ____курс талабаси ____________________________________, АДУ талабалар турар жойида 2019-2020 ўқув йили давомида истиқомат қилиш учун.




I. Томонлар
Жой берувчининг мажбуриятлари.

  1. Жой берувчи талабани яшаш учун барча шароитлар яратилган, зарурий жихозлар жойлаштирилган хона билан таъминлайди.

  2. Яшаш хонаси ва ундаги жиҳозларни соз ҳолатда талаба томонидан бирма-бир қабул қилиб олинишинига имконият яратади.

  3. Ювиниш хонаси, душ, кир ювиш машинаси шунингдек ҳар бир қаватда, умумий фойдаланиш жойларини доимий ишчи ҳолатда бўлишини таъминлайди.

  4. Талаба ёшларнинг иқтидорини намоён қилишга, шунингдек, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган бешта муҳим ташаббус бўйича хоналарни ташкил қилади.

Жой олувчининг мажбуриятлари.

  1. Ажратилган хонадаги жиҳозларнинг (стол, стул, шифонер, диван-кровать, парда, электр жиҳозлари) синса ёки носоз ҳолатга келса ўзининг ҳисобидан таъмирлашга;

  2. Душ, ҳожатхона, гигиена хонаси, ювиниш хонаси ва дам олиш хонасидаги ускуналардан авайлаб фойдаланиш, умуман ТТЖнинг моддий техник базасига эҳтиёткорона муносабатда бўлишга;

  3. Ётоқхонада истиқомат қилаётган талаба “Талабалар турар жойи низоми”га тўлиқ буйсуниши ва амал қилишга;

  4. Яшаш хонасида озодаликни тўла таъминлашга, қават бўйича тузилган навбатчилик жадвалига қатъий бўйсунишга;

  5. ТТЖ ҳудудида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истемол қилмасликка, шунингдек бегона шахсларни яшаш хонаси ва ТТЖ ҳудудига олиб келмасликка мажбурдир.

  6. Юқорида кўрсатилган бандларнинг бузилиши дастлабки ҳолатида талаба огоҳлантирилади. Такроран содир этилса гуруҳ мураббийига хайфсан берилиб, талаба ТТЖдан чиқариб юборилади. Ётоқхона учун амалга оширилган тўлов суммаси эса университет ҳисобида қолдирилади.

  7. Қимматбаҳо буюмлар ва шунга ўхшаш барча воситалар (мобил телефон, ноутбук, компютер, тилла тақинчоқ, пуллар) йўқотилса ТТЖ маъмурияти жавобгар эмас.

II Форс–мажор.
Юқорида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари фавқулотда вазиятлар юз берса Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида кўриб чиқилади.
Ушбу шартнома икки нусҳада тузилиб, бир нусҳаси бино раҳбарида, иккинчи нусҳаси талабанинг ўзида сақланади.


ТТЖлар коменданти: ___________________________йўналиш
__________________ _______босқич талабаси
________________ ____________________________________
(имзо) _____________
(имзо)


Cухбатлашди: ___________ ЁИМВМБ услубчиси Турсунбой Мўйдинов (имзо)
Ижрочи:Т.Мўйдинов
Тел:999037106

1/001



Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling