Тасдиқлайман” Ангор туман 34-сон мактаби директори: Ч. Хамраев
Download 14.79 Kb.
|
Тасдиқлайман
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-шарт
“Тасдиқлайман” Ангор туман 34-сон мактаби директори: ____________ Ч.Хамраев Ангор тумани 34-сон мактабида ўтказилган “Йил сардори” кўрик танловининг мактаб босқичи тўғрисида Маълумот: Мактабда 2021-йил 18 -март куни “Йил сардори” кўрик танловининг мактаб босқичи ўтказилди. Танловни мактаб ёшлар етакчиси. Т.Ялкаев очиб берди ва иштирокчи 7 нафар мактаб сардорларга танлов шартлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Танлов 4 шарт асосида ўтказилади: 1-шарт: “Мен сардорман” Ушбу шартда иштирокчи ўзи тахсил олаётган таълим муассасаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи , бошланғич ташкилот ва ўзининг ўтган ўқув йилидаги сардорлик фаолиятини бадиий чиқиш орқали таништиради. 2-шарт: “Менинг бўш вақтим” Ушбу шартда иштирокчи бўш вақтини аниқ бир йўналишга қаратган холда сохага оид қизиқиши ва қобилиятини намойиш этади. 3-шарт: “Интеллектуал ринг. Ушбу шартда иштирокчилар 5 дақиқа вақт мобайнида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, хуқуқий, маънавий-маърифий ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти хамда тегишли йўналиш сардорлик фаолиятига оид 5 та саволга жавоб беришлари лозим. 4-шарт: Менинг келажагим” Мазкур шартда сардорлар томонидан ўзи қизиққан хамда эгалламоқчи бўлган касбига оид дунёқарашини амалий тарзда очиб бериш каби шартлар бўйича сардорлар ўзаро беллашишди. Беллашув натижаларига кўра мактаб камалак сардорлари ўртасида бўлиб ўтган белашувда "Имкон" йўналиши Сардор Хужамбердиева Чарос 3-ўринни "Екалогия" йўналиши сардори Караматова Мохинур 2- ўринни "Таълим” йўналиши сардори Рузибоева Мадина 1-ўринни эгалладилар. Иттифок сардорлари ўртасида бўлиб ўтган белашувда "Имкон" йўналиши Сардор Хамраева Лайло 3-ўринни "Таълим" йўналиши сардори Жовлиева Угилой 2- ўринни "Иттифок” йўналиши сардори Тогаева Сарвиноз 1-ўринни эгалладилар. Танловнинг мактаб босқичида 1-ўринни қўлга киритган иштирокчи танловнинг худудий босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Танлов якунида ғолиб бўлган иштирокчилар мактаб ёшлар етакчиси томонидан фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар билан тақдирланди. Download 14.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling