Тасдиқлайман қарши муҳандислик- иқтисодиёт институти ректори
Download 26.08 Kb.
|
Хулоса
- Bu sahifa navigatsiya:
- Х У Л О С А С И
Махмудов Рафиқ Амоновичнинг 02.00.17 - «Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари» ихтисослиги бўйича “Ноанъанавий хомашёлардан мой ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноатида фойдаланишнинг илмий-технологик асослари” (Научно-технологические основы получения масел из нетрадиционного сырья и использование их в пищевом производстве) мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишига Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” кафедраси Х У Л О С А С И Истеъмолда ва озиқ-овқат саноатида анъанавий мойли ўсимлик хомашёларидан ишлаб чиқариладиган ўсимлик мойларининг сифатини яхшилаш, озуқавий қийматини ошириш, шунингдек, хомашё захирасини кенгайтиришга бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бораётганлиги туфайли, ноанъанавий ўсимлик мойли хомашёлардан олинадиган ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, уларни озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллашнинг замонавий технологияларини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Жаҳонда мойли ўсимлик хомашёси базасини кенгайтириш, улардан олинадиган ўсимлик мойлари таркибини биологик фаол моддалар билан бойитиш, дори-дармончилик соҳаси эҳтиёжлари учун даволаш-профилактика хусусиятларига эга бўлган мойларни ва экстрактларни олиш, буғдой дони муртаклари, зиғир, амарант ва катальпа уруғларидан мой ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан унумли ва самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу йўналишда ноанъанавий ўсимлик мойли хомашёлардан олинадиган ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш, уларнинг физик-кимёвий ва сифат кўрсаткичларини тадқиқ қилиш, инсон танаси учун зарур бўлган оқсил, витамин, ярим тўйинмаган ёғ кислоталар ҳамда скваленларнинг озуқавийлик миқдорини таҳлил қилиш, ўсимлик мойларини истеъмолчига етказишда уларнинг табиий-биологик хусусиятларининг ўзгаришсиз қолишини таъминловчи технологияларни қўллашга алоҳида эътибор берилмоқда. Республикамизда бугунги кунда биологик фаол моддаларга бойитилган мойли ўсимлик хомашёларини етиштириш ва уларнинг биокимёвий таркибини ҳар томонлама ўрганиш, улардан даволаш-профилактика хусусиятига эга юқори сифатли ўсимлик мойларини олиш усулларини яратиш ва технологиясини ишлаб чиқиш, қайта ишлаш маҳсулотларидан самарали ва унумли фойдаланиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллардаги тараққиёт стратегиясида иқтисодиётни ривожлантириш устувор йўналишлари белгиланган ҳамда уларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт миқдорини ошириш қайд этилган, шу билан бирга, озуқавий қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари алоҳида белгилаб қўйилган . Шу муносабат билан бугунги кунда ноанъанавий мойли ўсимлик хомашёларини мамлакатимиз ҳудудида етиштириш, сақлаш ва улардан импорт ўрнини босувчи турли биологик фаол озуқа маҳсулотлари ва дори-дармончилик соҳаси учун ярим тайёр қўшимчалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 19-январдаги ПҚ-3484-сонли “Ёғ-мой саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, шунингдек, мазкур соҳада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади. Download 26.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling