Тасдиқлайман қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Раис: доц. Алишер Нормуродович жавоблар сизни қониқтирадими? Тақризчи
Download 304.5 Kb.
|
Кафедра йиғилиши БАЁНИ РУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- СЎЗГА ЧИҚДИЛАР: Т.ф.д. проф. С.С.Эшевга
- Раис
Раис: доц. Алишер Нормуродович жавоблар сизни қониқтирадими?
Тақризчи: Ха, қониқарли. Раис: Диссертация иши бўйича расмий муҳокама тугади. Энди умумий муҳокамага ўтамиз. Ким сўзга чиқмоқчи? СЎЗГА ЧИҚДИЛАР: Т.ф.д. проф. С.С.Эшевга: Биз тадқиқотчи У.М.Ражабовни кафедрада катта ўқитувчиси бўлиб фаолият кўрсатган даврларидан буён яхши биламиз. У ўзининг билимга ва илмий ишга бўлган қизиқиши ва бирон бир ишни бажариш жараёнида маъсулятлилиги билан ажралиб туради. Шу сабабли, у киши талабаларга сифатли билим бериш билан бирга илмий ишлар билан шуғулланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Диссертация бўйича тадқиқот ишларини проф., т.ф.д. У.У.Жонқобилов раҳбарлигида олиб борди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг 5/2016-“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларининг илмий-техник масалалари ечимининг самарасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш” (2020-2023 й, й.) ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида бажарилган № ГваГИ/40-20-сонли “Насос станциялари босим қувурларини гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш” (2021) мавзусидаги хўжалик шартномаси доирасида бажарган. Бу тадқиқот ишлари натижаларига асосан ўзининг диссертация ишини тайёрлаган. Биз бугун бу ишнинг муҳокамасида иштирок этаяпмиз. Менимча, диссертация иши ЎзР ОАК талаблари даражасида бажарилган. Ушбу диссертация ишини 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослигига мос келадиган Илмий Семинарда кўриб чиқилишини тавсия қиламан. Раис: Яна ким сўзга чиқишни хоҳлайди? ҚарМИИ Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи, т.ф.н., доц. М.И. Рахматов: Тадқиқотчи Ражабов Улуғбек Мамашоевичнинг “Гидравлик зарба сўндиргичнинг ҳисобини такомиллаштириш” мавзусидаги 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослиги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси мавзуси долзарб муаммога бағишланган. Ўзбекистон Республикасида 2,3 млн га дан кўпроқ ер майдонлари насос станциялари ёрдамида суғорилади. Насос станцияларида содир бўладиган авария ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган ҳисоб усуллари диссертация ишида такомиллаштирилган. Ушбу диссертация иши техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига қўйилган талабларга тўғри келади ва 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослигига мос келадиган Илмий Семинарда кўриб чиқилишини тавсия қиламан. Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling