Раис: Сўз тадқиқотчининг илмий раҳбари т.ф.д., проф. У.У.Жонқобиловга берилади.
Т.ф.д., проф. У.У.Жонқобилов (тадқиқотчининг илмий раҳбари):
У.М.Ражабов “Гидравлик зарба сўндиргичнинг ҳисобини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишини менинг раҳбарлигимда бажарди.
Напорли қувурларда сув ҳаракати босими ортишидан ва камайишидан содир бўладиган гидравлик зарбанинг салбий оқибатларининг олдини олиш масалалари ҳали ўзининг тўлиқ ечимини топгани йўқ. Бу масалалар ечимини ишлаб чиқиш У.М.Ражабовни илмий ишлар олиб боришга ундади. У лаборатория шароитида ва ишлаб турган насос станциясида тажриба тадқиқотларини олиб борди. Мен унинг тадқиқотларни олиб бораётган вақтида унинг меҳнатсеварлиги ва илмга бўлган чанқоқлигига ишонч ҳосил қилдим. Берилган маслаҳатларга амал қилиб ва айтилган ишларни ўз вақтида бажариб, диссертация ишини ниҳоясига етказди ҳамда уни тақдимот этди.
Бу бажарилган илмий тадқиқот ишнинг муҳокамасига қатнашиб, ўз фикр ва маслаҳатларингизни берганингиз учун сизларга раҳмат айтамиз. Кафедранинг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган камчиликлар, фикр ва мулоҳазаларни инобатга оламиз.
Мен ҳам диссертация ишини 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослигига мос келадиган Илмий Семинарда кўриб чиқилишини тавсия қиламан.
Раис: Яна сўзга чиқувчилар борми? Йўқ.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари, диссертатсия муҳокамаси якунланди. Иш бўйича тақризчилар ва сўзга чиққанларни фикрларини инобатга олиб, талабгор Ражабов Улуғбек Мамашоевичнинг “Гидравлик зарба сўндиргичнинг ҳисобини такомиллаштириш” мавзусидаги 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослиги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ишини 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослигига мос келадиган Илмий Семинарда кўриб чиқилиши тавсия қилинсин.
Овоз бериш натижалари: Ёқлаб: 30 киши; Қаршилар: йўқ; бетарафлар: йўқ.
“Гидравлика ва гидроиншоотлар” кафедраси эркин тадқиқотчиси Ражабов Улуғбек Мамашоевичнинг “Гидравлик зарба сўндиргичнинг ҳисобини такомиллаштириш” мавзусидаги 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослиги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ишига
Do'stlaringiz bilan baham: |