Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш
Download 331.39 Kb.
|
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Ишловчиларга бериладиган йўл йўриқлар Жавоб
- Қириш йўл-йўриғи
1.НБТ-312 нима ҳақида
2.НБТ-313 нима ҳақида 3.Амалдаги НБТ - 312, 313 лар қачон қабул қилинган Жавоб : 2021 -yil “ 11” 05 № 500-Н “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни синов куришни ташқил этиш (НБТ-312) ва Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташқил этиш туғрисидаги (НБТ-313) Низомларни тасдиқлаш ва амалда татбир этиш туғрисида 4.Ишловчиларга бериладиган йўл йўриқлар Жавоб: Ишловчиларга бериладиган йўл-йўриқлар: кириш ва иш жойидаги йўл-йўриқлардан иборатдир. Иш жойидаги йўл-йўриқлар ўз навбатида бирламчи, даврий, жорий ва навбатдан ташқари йўл-йўриқларга бўлинади. Қириш йўл-йўриғи Корхонага ишга қираётган барча ходимлар, бошқа ташкилотлардан ишга юборилган ходимлар (малакаси, шакли, иш стажи ва тажрибасидан қатьий назар), шунингдек амалиётни ўтаётганлар ва ўқувчилар кириш йўл-йўриғидан ўтадилар. Қириш йўл-йўриғини ўтишдан мақсад - иш шароитлари, ички меҳнат тартиб қоидалари ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг умумий қоидалари билан таништиришдан иборатдир. Барча ишчи ходимлар, талабалар ва амалиётни ўтаётганларга кириш йўл-йўриғини меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси, у йўқ пайтларда бош муҳандис ёки меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари зиммасига юклатилган шахс ўтказиши керак. (Корхонага ишга кираётган муҳандис-техник ходимлар, ўқувчилар ва амалиётни ўтаётганларга қириш йўл-йўриғини шахсан бош муҳандис ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати бўйича жавобгар шахс ўтказади). Темир йўл транспорти тизимидаги барча бошқарма, корхона, ташкилот, акциядорлик жамияти ва муассасалари бошлиқ ўринбосарлари ва бош муҳандисларига кириш йўл йўриғини корхона, ташкилотларнинг биринчи раҳбари томонидан ўтказилади. Кириш йўл-йўриғи ички локал ҳужжатлар ( жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиб қоидалари ва бошқалар) дан фойдаланган ҳолда тайёрланган ва бош муҳандис томонидан тасдиқланган тегишли конспектга мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида ўтказилади. Кириш йўл-йўриғининг намунавий дастури 1-Иловада келтирилган. Кириш йўл-йўриғи бир гуруҳ ишловчилар (10 кишидан кўп бўлмаган) ёки алоҳида ишловчилар билан ҳам ўтказилади. Кириш йўл-йўриғи ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув кириш йўл-йўриғини расмийлаштириш журналида, шунингдек Т-1 шаклдаги буйруқда қайд этилади. Кириш йўл-йўриғини қайд этиш журналини меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси олиб боради ва сақлайди. Кириш йўл-йўриғини қайд этиш журнали охирги ёзувдан кейин корхона архивида 45 йил мобойнида сақланади. Download 331.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling