Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш
Download 331.39 Kb.
|
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Тезкор холатда аварияларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга ошириш . Жавоби
6.Фармойиш бериш тартиби?
Жавоби: Фармойиш бир мартагина қилинадиган ишга хос бўлиб, унинг таъсир муддати бажарувчилар иш кунининг узунлиги билан белгиланади. Фармойиш иш бошига ва ишлашга ижозат берувчига ёки иш жойини тайёрлашга рухсат этувчи ва ишлашга ижозат берувчи ходимига берилади. Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр ускунада ишлашга ижозат беришни хожати бўлмаган ҳолларда фармойиш тўғридан–тўғридан ишбошига берилиши мумкин. Фармойиш билан олиб боришга мўлжалланган иш, наряд берувчи ходим ихтиёрига қараб, наряд билан бажарилиши мумкин 7. Тезкор холатда аварияларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга ошириш. Жавоби:Авария холатларида тиклаш ишларини, шунингдек, кечиктириб булмайдиган, киска муддатли, курилмаларда аварияга сабаб булиши мумкин булган носозликларни бартараф этиш ишларини, кейинчалик тезкор журналга ёзиб куйиш шарти билан нарядсиз бажариш куйидаги ходимларга рухсат этилади: а) тезкор ходимларга (кучланиши 1000 В дан юкори булган Курилмаларда - камида икки киши булиб); б) таъмирлаш ходимларига тезкор ходимнинг кузатуви остида, агар нарядни ёзиш ва расмийлаштириш вакти авария окибатларини бартараф этишнинг чузилишига олиб келса; в) таъмирлаш ходимларига агар тезкор ходим банд булса хамда доимий хизмат курсатувчи ходим булмаган холларда, ушбу курилмага хизмат курсатувчи электр хавфсизлиги буйича камида V гурухга эга (1000 В гача кучланишли курилмаларда камида IV гурухга эга) маъмурий техник ходимлар назорати ва жавобгарлиги остида. Подстанцияларда наряд ёки фармойиш бериш хукукига эга булган маъмурий-техник ходимлар булмаган такдирда, авариянинг олдини олиш ва окибатларини бартараф этиш ишларига наряд ёки фармойиш бериш хукуки барча подстанциялар ва тезкор чикиш бригадаларининг электр хавфсизлиги буйича камида IV гурухга эга булган тезкор ходимларига берилади. Барча холатларда ишларни бажаришда, хавфеизликни таъминловчи барча техник чора-тадбирлар бажарилиши шарт. Авария окибатларини бартараф этишда тезкор ходимларнинг (бевосита, нарядсиз ишланганда ишловчилар устидан кузатув урнатиш йули билан) иштирок этишига юкори турувчи тезкор ходимларнинг розилиги билан рухсат берилади. Юкори турувчи ходимлар билан алока булмаган такдирда, бундай рухсат талаб этилмайди. Корхоналарнинг электр курилмаларида шаҳар (туман) электр таъминоти ёки магистрал электр тармокларининг навбатчи бригадалари томонидан кар хил турдаги авария ишлари бажарилганда, масалан, авариядан шикастланган кабелни синаш ва улчашда, мазкур Кридаларнинг талабларига мувофик наряд бериш ва ишга ижозат беришни расмийлаштириш шарт. Бундай колатларда, корхона подстанциясида наряд бериш хукукига эга булган шахе айни вактда булмаган такдирда, аварияни тезрок бартараф этиш максадида курилмани (корхонани, цехни) электр хужалиги учун жавобгар шахенинг курсатмаси буйича нарядни корхонанинг навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходими бериш хукукига эга булади Download 331.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling