МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Маржонбулоқ темир йўл бекатининг катта юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Мамарасул Эргашев иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб камомадга йўл қўйганлиги учун ундан тушунтириш хати олинсин ва муҳокама билан чегаралансин, бундай холат яна такрорланса унга интизомий жазо чоралари кўрилсин.
2. Маржонбулоқ темир йўл бекат бошиғи Ж.Х. Зарифуллаев ва юк ва тижорат ишлари нозири М. Турдиевлар бундай холатлар қайта такрорланмасликни назоратга олсин.
3. Мазкур баённома назорати ўзимни зиммамга оламан.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари
А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2021й
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
Қатнашди: И.И.Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Зиёвуддин темир йўл станция бошлиги ва бекатнинг айбдор ишчилари
КУН ТАРТИБИ: 2021 йил 26-август кунидаги “Узтемирйўлхисоб” маркази Самарқанд филиали ташиш хужжатларини назорат қилиш нозирлари Ф.Э. Мелиев, М.Т. Умматовлар томонидан режага асосан ўтказилган текшириш далолатнома муҳокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
2021 йилнинг 15-август куни “Бест Мих Зет” МЧЖ корхонаси томонидан Ургенч станциясига 23564909 рақамли вагонга гипс юки юкланган, станция томонидан жами 4.299.928 сўмлик темир йўл хизматлари кўрсатилган бўлиб мижоз томонидан тўлов ва шартномалар тузилмай иш олиб борилган.
2021 йил феврал ойининг иккинчи ўн кунлигида юк жўнатувчи “Йўл хўжалик бошқармаси” номига ортилган 3та вагон юки шагал юкланган бўлиб, 02.2011-сонли вагонларни қўйиш ва олиш варақасида 933248 сўм кам ундирилганлиги аниқланди.
2021 йил апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида юк жўнатувчи “Йўл хўжалик бошқармаси” номига ортилган 4та вагон юки шагал юкланган бўлиб, 04.20.30-сонли вагонларни қўйиш ва олиш варақасида 2.683.092 сўм кам ундирилганлиги аниқланди.
Юк жўнатувчи “Йўл хўжалик бошқармаси” корхона номига май ойининг иккинчи ўн кунлигида юритилган 200516-сонли хар хил қўшимча йигимлар варақасида шартнома асосида кўрсатилган хизматлар рўйхати 22-турига асосан 30.750.493 сўм хисобланмаганлиги ва шундай холат июн ойида “Йўл хўжалик бошқармаси” корхонасига юритилган 062063-сонли вагонларни қўйиш ва олиш варақасида 874.922 сўм хисобланмаганлиги аниқланган.
Юк олувчи ПЧ-11 корхона номига келган 23577620 рақамли вагонга юки кўмир билан келган бўлиб 063015-сонли хар хил қўшимча йигимлар варақасида шартнома асосида кўрсатилган хизматлар, яъни вагони ювиш хизмати учун 116.714 сўм хисобланмаганлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |