МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Тинчлик темир йўл бекатининг катта юк қабул қилиб топширувчиси Дилшод Бердиев иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатда ортиладиган вагонларни тижорий кўрикдан ўтказиш талабларини қўпол тарзда бузганлиги учун у билан тузилган мехнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 4-бандига асосан бекор қилиш тўғрисида узелнинг касаба уюшмасига тақдимнома киритилсин.
2. Тинчлик темир йўл бекатининг катта юк хазиначиси Назир Турсунов иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатларини расмийлаштиш талабларини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 50 % миқдорида жарима солинсин.
3. Тинчлик темир йўл бекати бошлиғи Исройил Қодиров қўл остидаги ходимлар иши устидан назоратни сусайтириб юборганлиги учун интизомий жазога лойиқ, аммо бахорги кўрик якунлари бўйича 30% миқдорда жарима солинганлиги инобатга олинсин.
4. Мазкур баённома назорати юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи в/б И.И. Камолов зиммасига юклатилс ин.
Баённи ёзди: МКИ Ф.Ш. Фузаилов
«Тасдиклайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари
___________А.Ш. Бозоров
2019-й « ___» «____»
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни
Қатнашди: И.И. Камолов МТУМ в/б
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Бухоро-2 темир йўл бекати бошлиғи Р.Х. Бойлиев ва катта юк хазиначиси А. Очилов, Бухоро-1 темир йўл бекати бошлиғи Б.Р. Хожиев ва катта юк хазиначиси М. Хасанова, Когон темир йўл бекати бошлиғи Б.С. Муқимов ва катта юк хазиначиси З. Холазарова, Бинокор темир йўл бекати бошлиғи Ш.Б. Шоназаров ва катта юк хазиначиси Т. Авезов, Навоий темир йўл бекати бошлиғи А.Р. Норбоев ва катта юк хазиначиси Ф. Зафаров, Тинчлик темир йўл бекати бошлиғи И.Т Қодиров ва катта юк хазиначиси Н. Турсуновлар.
КУН ТАРТИБИ:
2019-йилнинг 25-март куни Зафаробод темир йўл бекатида юк ва тижорат ишлари нозири Ғ.Э. Каримов ва Бухоро ҳужжатларни қайта ишлаш марказининг даромадлар бўйича нозири У.Ф. Рўзиевларнинг режа асосида Зафаробод бекатининг тижорат ва молиявий ишлари бўйича 2018-йилнинг сентябр ойидан 2019-йилнинг 1-март ойига қадар бўлган вақтдаги ҳолатини текшириш ўтказилгани ҳақидаги далолатнома муҳокамаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |