«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
2018-йилнинг 3-октябр куни юк жўнатувчи мижоз “5-Кон Бошқармаси” томонидан юки кислата ортилган 57040032 рақамли вагонни юк ортишдан аввал тезник ва тижорий кўрикдан ўтказиш китобига ёзган, аммо вақтларига ўзгартириш киритган. ГУ-34 шаклдаги юкларни жўнатишга қабул қилиш китобини кўздан кечиришда 2018-йилнинг 9-октябр куни мижоз “5-Кон Бошқармаси” томонидан кислата юки ортилган 57040032 рақамли вагонни китобга расмийлаштиришда юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Рамшид Алдамуратов китобнинг 11,12-бандларига, яъни юкни ортишга берилган ва ортиб бўлган вақтларига ўзгартириш киритган. ГУ-2 шаклдаги юк келганлиги тўғрисида мижозларга хабар бериш китобини кўздан кечиришда, 2018-йилнинг 1-октябр куни мижоз “Кўхна Бешработ қурилиш тамирлаш” корхонаси номига 65101735 рақамли вагонда темир бетон махсулоти келган бўлиб, юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Рамшид Алдамуратов юк келганлиги тўғрисида мижозга хабар бермасдан туширишга берганлиги аниқланди. ФДУ-92 шаклдаги ҳар хил йиғим варақалари ҳисобланган қўшимча йиғимлар қайта текшириб кўрилганда қуйидаги камчилик аниқланди: МЧЖ “Флиал Кўкча” корхонаси номига 2019-йилнинг январ ойида 2 та вагон ва феврал ойида 5 та вагон келган бўлиб, “Бухоро МТУ бўйича бажариладиган хизматлар рўйхати”нинг 21-банди бўйича юк тушириш учун вагонларга белги қўйиш йиғими 7 та вагон учун 53 424 сўм бекатнинг катта юк хазиначиси К.Ахмедов томонидан ундирилмаган. МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ: Конимех темир йўл бекатининг катта юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Қўзибой Ахмедов, юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначилари Рамшид Алдамуратов, Сиёвуш Тўхтаев, Азиза Ачилова ва Айгуль Равшановалар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли Йўриқнома талабларини бузганликлари учун уларнинг ҳар бирига нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 10 % миқдорида жарима солинсин. Конимех темир йўл бекати бошлиғи Элмурод Рустамов иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, қўл остидаги ишчи ходимлар иши устидан назоратни сусайтирганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан хайфсан эълон қилинсин. Мазкур баённома назорати юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи в/б И.И. Камолов зиммасига юклатилсин. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling