МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Навоий темир йўл бекатининг юк қабул қилиб топширувчилари Камолиддин Ибодуллаев иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, юкларни мижоздан синов имтихони қабул қилинмаган холатда жўнатиш учун қабул қилганлиги учун ундан тушунтириш хати олинсин ва муҳокама билан чегаралансин, бундай холат яна такрорланса унга интизомий жазо чоралари кўрилсин.
2. Навоий темир йўл бекат бошиғининг ўринбосари Ш. Салимов ва юк ва тижорат ишлари нозири Ғ.Э.Каримовлар бундай холатлар қайта такрорланмасликни назоратга олсин.
3. Мазкур баённома назорати ўзимни зиммамга оламан.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг биринчи ўринбосари
___________ А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2021-й
-сонли баённома
Юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни
Қатнашди: И.И.Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Зиёвуддин, Навоий темир йўл бекат бошлиқлари ва бекатнинг айбдор ишчиси ходимлари.
КУН ТАРТИБИ:
2021-йилнинг 15-июл кунида Навоий темир йўл бекатида ва 19-июл кунида Зиёвуддин темир йўл бекатларида вагонлардан тушурилган юкларга бекат ишчи ходимлари томонидан 242-сонли сообшенияни урилмаганлиги тўгрисида муҳокама.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Зиёвуудин темир йўл станциясига 2021 йилнинг 17-июл куни соат 18-45да 24582124, 24624355 рақамли вагонлар цемент юки билан юк олувчи мижоз “Дабус калъа” корхонасига келган бўлиб, вагонлар юк тушуриш учун 18-июл куни соат 01-00 да берилган бўлиб вагонлар 18-июл куни соат 04-00 да тушурилган. Бекатнинг юк қабул қилиб топширувчилари М. Жалилова, О. Мухаммадиевлар томонидан 242-сонли сообшенияни навбатчилик даврида урилмаган ва назорат қилинмаганлиги сабаб юқоридаги вагонлар 2021 йилнинг 19-июл кунига қадар вагонлардан юк тушурилмаганлиги тўгисида маълумот берилиб келинган.
Навоий темир йўл станциясига 2021 йилнинг 14-июл куни соат 10-25да 73645892, 73712443 рақамли вагонлар дизел ёқилгиси юки билан юк олувчи мижоз “Навоий нефт омбори” корхонасига келган бўлиб, вагонлар юк тушуриш учун 14-июл куни соат 13-00 да берилган бўлиб вагонлар 14-июл куни соат 15-30 да тушурилган. Бекатнинг юк қабул қилиб топширувчилари О. Абдурахмонов томонидан 242-сонли сообшенияни навбатчилик даврида урилмаган ва назорат қилинмаганлиги сабаб юқоридаги вагонлар 2021 йилнинг 15-июл кунига қадар вагонлардан юк тушурилмаганлиги тўгисида маълумот берилиб келинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |